Тимур Кападзе: "Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"
03 апр 2023 19:41
Янгиликлар
Тимур Кападзе: "Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"
"Албатта биринчи навбатба "Андижон"ни ғалаба билан табриклайман. Стандартдан гол ўтказиб юборганимиз ўз таъсирини ўтказди. Рақиб шундан кейин 10 киши бўлиб ҳимояланди. Ҳимояни ёриб ўтишга қайсидир жойда маҳорат ёки тажриба етишмади. Вазиятлардан фойдаланишимиз мумкин эди",- дейди Тимур Кападзе.
- Рамазон ойида ўйинларнинг 17:00га қўйилаётганига муносабатингиз қандай?
- Албатта рўзада футбол ўйнаш қийин. Жисмоний юкламалар оғирлик қилади. Футболчилар қаттиқ ҳаракат қилишади. Организм юклама олади. Масалан прожекторимиз яхши, ўйинларни кечроқ қўйиш мумкин. Марокашда бемалол оғиз очиб бўлиб куч билан кечки соат 9ларда ўйнадик.
- ПФЛ бу масалани ўйлаб кўради. Ўйинга икки жамоа ҳам бир хил шароитда келган эди. Ўйин вақтини эрта қўйилганини алоқаси йўқ.
- Қараймиз. Биз учун энг муҳими ўз ўйинимиз. Кўп жамоалар осон ўйин, куч орқали ўйнамоқда. Лекин кўпроқ комбинацион томонлама ривожланишга эътибор қаратяпман. "Олимпик" ҳеч бир жамоадан кучсиз эмас. Зич ҳимояга эга бошқа жамоага қарши ўйнаймиз. Захира, кўп футболчилар диксвалификацияда. Бу иккинчи бўлимда сезиляпти. "Турон" билан ҳам, "Бухоро" билан ҳаммаси майдонда ҳал бўлади.
- Футболчилар қачон катта бўлади?
- Қачон кўпроқ тажриба бир кунда келмайди. Бундай зич ҳимояни маҳорати катта жамоалар ҳам ёриб ўта олмайди. Ўтган йили ҳам, бу йил ҳам кўришишди. Ҳар бир жамоада яхши футболчилар бор. Бундан ҳам кучли бўлишимиз керак. Мағлубиятга учрадик. Асосийси бундан тўғри хулоса чиқаришимиз.
Фикрлар