UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  4 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  13 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, мухлисларимиз қаршисида яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришамиз" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, мухлисларимиз қаршисида яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришамиз"

Хабарингиз бор, бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Шундан сўнг термамиз устози Тимур Кападзе ОАВ билан мулоқот қилди.

"Биринчи навбатда, муҳтарам президентимизга, ЎФА ва ОФК раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Бу биз учун катта тажриба бўлади. Қуръа яхши ўтди. Гуруҳимиздан қийин рақиблар жой олишди. Бироқ бу биз учун муаммо туғдирмаслиги лозим, чунки уйимизда ўйнаймиз. Мақсадимиз улкан, бунга эришиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Умуман олганда, ҳамма гуруҳдан кучли жамоалар ўрин олишди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун курашади. 

Ўйлайманки, мухлисларимиз қаршисида яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришамиз. Суперлигадаги ўйинлар ҳамда ушбу турнир орқали биз тажриба тўплаймиз ва албатта, кучаямиз. Кучли рақибларга қарши ўйнаб, йигитларимиз ўз маҳоратларини ошириб боришади. 

Март ойидаги FIFA кунларида "Дубай Кубоги" мусобақасида иштирок этамиз. Ўша мусобақада ҳам кучли рақиблар билан тўқнаш келамиз. Бундан ташқари, ўртоқлик учрашувлари бўлади. Якунда ИншаАллоҳ ўз мақсадимизга етишамиз", – деди Тимур Кападзе.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика