UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  0 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  8 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  2 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0

Тимур Кападзе: "Олимпиадага энг кучлилар ва муносиблар бориши лозим" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Олимпиадага энг кучлилар ва муносиблар бориши лозим"

Суперлиганинг 6-турнинг қолдирилган учрашуви доирасидаги "Динамо" — "Олимпик" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Шогирдларимни ғалаба билан табриклайман. Қийин учрашув бўлди. Терма жамоадаги ўйинлардан сўнг чемпионат учрашувларига қайтиш қийинчиликлар туғдиради. Шунга қарамай, бошқа йигитларга ҳам имкон бердик. Бугун ўйин тарафлама ҳам ғалабага ҳақли эдик. Шу боис, ўйин сўнгида гол уриш насиб этди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Чунки, бизда кетма-кет 6 та ўйин бор. "Динамо"га омад тилайман. Жамоа доимо яхши ўйин кўрсатади, тайёргарлик жараёнидан жамоани ҳам ўрганиб чиқдик. Самарқандликлар тўп назорати, ҳужум қилиш борасида яхши натижаларга эришмоқда. Биз ҳам яхши тайёргарлик кўра олдик, уларга имкон бермадик. Жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Ўйин сизнинг илтимосингиз билан қолдирилди. Бу нима билан боғлиқ эди?

- Олимпиадада ярим жамоа "Олимпик"дан эди. Келганимиздан сўнг тадбирлар бор эди. Икки кун ичида ўйин ўтказа олмасдик. Биз терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш учун боргандик. Буни барча тўғри тушунди, деб ўйлайман. Футболчиларимизнинг баъзилари Мали билан ўйинда ҳам иштирок этишди. Шунинг учун уларни захирада қолдирдим ва бошқаларга имкон бердим. Бир турнирдан келибоқ, икки кундан сўнг майдонга тушиш мантиққа тўғри келмайди.

- Одилов ва Бўриевнинг захирадан майдонга тушиши ўйинни кучайтирди. Миш-мишларга қараганда, улар бошқа жамоага ўтиши кутилмоқда. "Олимпик" миссияни бажарди ва энди жамоанинг тақдири қандай бўлади?

- Энг аввало, жамоа йил охиригача тўлиқ таркибда бўлиши аниқ. Кейинчалик нима бўлишини вақт кўрсатади. Ҳозир келаси Олимпиада учун ҳам жамоа тузилган. Барчаси раҳбариятнинг қарорига боғлиқ. Футболчиларга ўтган мавсум ҳам, мавсум бошида ҳам таклифлар бўлган. Яхши таклифлар бўлса, уларни қўйиб юборамиз. Улар миссияни бажарди. Бошқа йигитлар бор ва биз селекцияга эътибор қаратамиз. 

- Олимпиадага қисқа вақт қолди. Таркибни аниқлаб олганмисиз? 

- Олимпиадада 18 нафар футболчи иштирок этади. Бу ҳолатда қисқариш бўлган, шунингдек, ёши катталар ҳам бор. Мен барча футболчиларни кузатяпман. Биз Олимпиадага кучли жамоа бўлиб боришимиз керак. Олимпиадага энг кучли ва муносиблар бориши лозим. Буни барча тўғри тушунишимиз керак. Ҳозир аниқ жавоб беришга қийналаман. Энг асосийси, барча саломат бўлсин. Ҳали олдинда вақт бор.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика