UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  0 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Тимур Кападзе: "ОКМК иккинчи рақамли бўлиб ўйнашга ҳаракат қилди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "ОКМК иккинчи рақамли бўлиб ўйнашга ҳаракат қилди"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида ОКМКдан учралган мағлубиятдан кейин "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.


- ОКМКни ғалаба билан табриклайман ва жамоага омад тилайман. Чунки жамоанинг 4 кундан кейин муҳим ўйини бор. Ўйинга келадиган бўлсам, яхши баҳс бўлди. Икки жамоа ҳам чиройли футбол намойиш қилишди. Бизда ҳам яхши имкониятлар бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Шундай бўлганида ўйинни дурангга олиб борсак ҳам бўларди, балки, ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Иккала жамоа ҳам натижа учун ўйнашга ҳаракат қилди. ОКМК вазиятларидан фойдаланди, биз эса фойдалана олмадик. Барчасини тахлил қилиб чиқамиз ва ишлашда давом этамиз.

- Биринчи бўлимда "Олимпик" тўпни яхши назорат қилди, бироқ иккинчи бўлимда ундай кўринмади. Бунга сабаб нимада?

- Умуман олганда иккала бўлимда ҳам тўп билан кўп бўлдик. Балки рақиб бунга имконият бермагандир. Менимча ОКМК бугун иккинчи рақамли бўлиб ўйнашга ҳаракат қилди ва қарши ҳужумларда ўйнашга интилди. Биз ҳам уларни қарши ҳужумда қўйиб юбормаслик учун ўйнадик, аммо барибир улар ўтиб кетишди. Иккала мураббий учун ҳам фойдали ўйин бўлди. 

- Ғалабасиз серия кўпаймоқда. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Қаердадир имкониятларимиздан фойдалана олмаяпмиз. Барибир футболчилар ёш. Баъзида уларнинг руҳиятида, тайёргарлигида пасайиш бўлиши мумкин. Йигитларнинг ўзи ютишни исташяпти. Балки мен томондан бўлаётган босим ҳам таъсир қилаётгандир. Ўтган ўйинларда ютишимиз ҳам мумкин эди. Ўйин бобида эътирозим йўқ. Ушбу учрашувлардан кейин бизда кўпроқ фойдали жиҳатлар кўриниб бормоқда ва шулар устида ишлаяпмиз.

- Келаси ойда Олимпия термасини муҳим учрашувлар кутиб турибди. Ушбу учрашувлар учун Суперлига баҳслари қурбонлик қилинмаяптими?

- Йўқ, ундай эмас. Бир томондан олиб қаралса, Олимпия термасида ўйнаётган футболчилар бошқа жамоаларда ҳам бор. Ҳар ойда бир йиғиламиз, "Олимпик"дагиларга эса доимо имконият бериляпти. Кўрдингиз, биринчи даврада ўз жамоаларида ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчиларни таркибга жалб қилдик ва уларга имконият тақдим қиляпмиз. Ким яхши ҳолатда бўлса, термада ўйнайди. Шу сабабли "Олимпик" клуби ва терма жамоа доимо ўзаро алоқада. Ҳорижда ўйнаётган 5 легионер бор, шунингдек, бошқа жамоаларда ўйнаётганлар ҳам бор. Футболчиларнинг кўплиги мени хурсанд қилмоқда. Олдимизда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Барчанинг жисмоний ҳолатига қараб, термага чақирамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика