UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  0 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  0 19:55Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"  0 19:35Эрон чемпионати. "Персеполис" "Шамс Азар"ни мағлуб этиб, етакчиликни қўлга олди, Остон Ўруновдан гол!  2 18:58"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 18:32"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди  3 18:07Эрон АҚШнинг виза чекловлари туфайли ЖЧ-2026 қуръа маросимини бойкот қилди  10 17:40"Замин" — Биринчи лига ғолиби!  2 17:24"Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячисига даъвогар  1 16:55Пулишич "Милан" – "Лацио" ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3 16:22Кроос "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди  1 15:54Нико Уильямс нима учун "Атлетик"дан "Барселона"га ўтмаганини тушунтирди  5 15:27Тожикистон футболи афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевнинг аҳволи оғир  9 15:06Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди  48 14:39Меньян 2026 йилда эркин агент бўлиши мумкин. Аллегри бу борада нималар деди?  0

Тимур Кападзе: "Огоҳлантиришлар кўпайиб кетгани майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Огоҳлантиришлар кўпайиб кетгани майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Олимпик" (1:1) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли учрашув бўлди. "Шўртан" яхши мураббий ва футболчиларга эга жамоа. Бу ерда ҳар доим футбол муҳити ҳукмронлик суради. Стадион ва майдон ҳам бунга муносиб. Чиройли ва қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Дуранг ўйнаб, кейинги босқичга чиқдик. Бундан хурсандмиз.

- "Олимпик" руҳий жиҳатдан ўйин бошиданоқ "Шўртан"ни ютиб бўлгандек ҳаракатланди. Жамоа шуни ҳисобига гол ўтказиб юбордими?

- "Шўртан" қарши ҳужумда ҳаракат қилди ва табиийки, имкониятидан фойдаланди. Улар қарши ҳужумда бизни жазолашга уринишди. Такрорий ҳолатни кўриб чиқишимиз керак, кейин ким қаерда хато қилгани бўйича хулоса чиқарамиз. Умуман олганда, "Шўртан"нинг режаси амалга ошди.

- Жамоангиз тезкор ўйин кўрсатади. Аммо футболчиларингиз тўқнашувларда овоз чиқариб йиқилишади. Бу машғулот жараёнида йўлга қўйилганми?

-  Йўқ, бу машғулотларда ишлаб чиқилмайди. Балки бу оғриқни ҳис этгандандир. Улар ҳали ёш. Ўйлайманки, бу вақти келиб йўқолиб боради. Бунга ҳакамлар ҳам йўл қўймаслиги лозим. Ҳакамлар ҳар бир бақиришга ҳуштак чалмасликлари жоиз. Агар қоидадан ташқарига чиқилмаса, бунга эътибор бермасликлари ва ўйнашга беришлари керак. 

- Натижа баҳсга мос бўлдими?

- Ғалаба учун келгандик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундан ташқари, "Шўртан" ҳам яхши ҳимояланди. Натижага тўхталсак, ҳисоб ўйинга мос бўлди.

- Учрашув огоҳлантиришларга бой бўлди, ўйин якунида четлатиш ҳам кузатилди. Мутахассис сифатида буни қандай изоҳлайсиз?

- Бу майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради. Чунки икки жамоа ҳам ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилди. Кўп курашлар бўлгани учун огоҳлантиришлар ҳам кўпайиб кетди. Бу нормал ҳолат, менимча. 

- "Олимпик" ўтган ўйинда "Турон"ни йирик ҳисобда (5:1 – таҳр.) мағлуб этганди. Мураббий сифатида "Шўртан" билан баҳсда нимадан қийналдингиз? 

- "Турон" билан ўйинда бўшлиқлардан унумли фойдаландик. "Шўртан" эса бўшлиқ қолдирмади ва зич ҳимояланди. Йигитларимиз ҳали ёш, маҳорат, тажриба ва техник тарафлама қийналишмоқда. Албатта, улар шу каби ўйинлар орқали ўсиб боришади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика