Тимур Кападзе: "Корея кучли жамоа, уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ"
04 окт 2023 22:57
Янгиликлар
Тимур Кападзе: "Корея кучли жамоа, уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ"
"Илк навбатда, йигитларга миннатдорчилик билдираман. Сабаби, улар яхши ҳаракат қилди. Ғалаба учун тайёргарлик кўрдик. Корея кучли жамоа эканлигини билардик. Шунга қарамасдан, шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Иккита хатога йўл қўйишимиз оқибатида голлар ўтказиб юбордик. Биринчиси стандартдан эди, иккинчисида ўзимиз хато қилдик. Кореядек жамоа бундай хатоларни кечирмайди. Иккинчи бўлим бу ҳолатдан чиқишга ҳаракат қилдик, бироқ уддасидан чиқолмадик. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бугунги баҳсни таҳлил қиламиз.
Футболда эмоция бўлиши табиий. Бунинг ҳам меъёри бор ва ундан четга чиқмаслик керак. Бугунги учрашувдаги қизил карточка ҳакам билан тортишиш оқибатида олинмади, бу жазо курашлар учун берилди. Корея шундоқ ҳам кучли жамоа ва уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ. Лекин аввалги ўйинда бўлгани сингари бугун ҳам улар тўқнашувларда майдон узра кўп маротаба ётиб олишди. Бизнинг фойдамизга эса ҳакам ҳуштак чалмади. Ҳеч ким бу ерга ютқазгани келмайди. Шогирдларим ҳали ёш, бу нарсани секин-секин тушуниб боради", — деди ўзбекистонлик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Гонгконг билан беллашади.
Фикрлар