UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  2 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  5 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  9 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  7 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  17 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  5 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  16 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  11 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  13

Тимур Кападзе: "Жамоада бир "касаллик" бор" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Жамоада бир "касаллик" бор"

Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Олимпик" ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе матбуот андуманида қатнашди.




"Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Муваффақият билан бутун жамоани табриклайман. Қийин учрашув бўлди. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. "Локомотив"нинг ҳозирги вазиятидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг бор кучини бериб ҳаракат қилишини сезгандик. Гувоҳи бўлганингиздек, биринчи бўлим бироз қийин бўлди. Дарвозамиздан тезкор гол ўтказиб юбордик. Бу биз учун кассаликдай бўлиб қолди, яъни дастлаб рақиб гол уришига имконият бериб, сўнгра вазиятни ўнглаяпмиз. Шунга қарамай, бугун ғалаба қозондик. Иккинчи бўлимда нисбатан хатосиз ўйин намойиш этдик.

– Жамоа биринчи бўлимда мақсадсиз ўйин намойиш этгандик таассурот қолдирди. Иккинчи бўлимда эса жамоа ўйинига куч қўшилди. Бунинг сабаби нима?

– Кўрганингиздай, "Локомотив" ҳимоявий 5-4-1 схемасида ҳаракат қилди. Биз рақиб мудофаасини ёриб ўтишга қийналдик ва хатоларга йўл қўйдик. Тезкор гол ўтказганимиздан сўнг рақиб буткул ҳимояга ётиб олиб, ўз имкониятини кутди. Танаффусда ўзгаришлар қилдим ҳамда йигитларга керакли кўрсатмаларни бердим. Иккинчи бўлимда эса яхши ўйнадик.

– Келгусида шогирдларингизга бошқа жамоалардан таклиф бўлса, уларни қўйиб юборасизми?

– Улар қанчалик кучли бўлса, мен учун шунча яхши. Агар қўл остимда бўлса, уларнинг имкониятини баҳолай оламан. Кучлироқ жамоалардан уларнинг доимий ўйнаши кафолатланмаган. Шу боис, буни вақт кўрсатади. Мен учун улар шу ерда бўлгани яхши, чунки чемпионатдан ташқари Осиё кубоги ва Олимпиадага тайёргарлик кўряпмиз. Шу мақсад йўлида барчамиз бир фикрдамиз.

– Жамоа ўйинларида чарчоқ кўзга ташланяпти, ҳам U-21, ҳам Суперлигада, қолаверса, терма жамоада ўйнамоқда. Сиз бу жамоага кўпроқ футболчи олиш хақида ўйламадингизми?

– Менимча, йигитларда толиқиш йўқ. Четдан қараганда, бошқа жамоалар биздан кўпроқ чарчамоқда. Ҳар бир ўйинда рақибни кузатсангиз, бунга амин бўласиз. Албатта, машғулотларда юкламалар берилади. Чунки бу орқали ривожланиш бўлади. Захирада ҳам йигитлар етарлича. Лекин бизда ҳаммаси жойида.

– U-21 чемпионатининг эртанги баҳсида "Олимпик" ғалаба қозонса, муддатдан аввал чемпионликни расмийлаштиради. Бу ўзига хос баҳс учун "Жар" стадиони яхши эмасмиди?

– Менга қолса, ўша ерда ўйнаганимиз яхши. Бироқ бу бизнинг қўлимизда эмас. "Жар"да бошқа ўйинлар хам ўтказилади. Мен яхши майдонда ўйнаш тарафдориман. Чунки шогирдларимдан комбинацион ўйин талаб қиляпман, бунинг учун яхши майдон зарур. Ҳечқиси йўқ, бизга захира майдон ҳам ёмонмас, ўрта даражада.

– Сиз "Локомотив"да ҳам узоқ вақт фаолият олиб боргансиз. Жамоа ҳозирги кунда муаммолар гирдобидан чиқиб кетишига ишонасизми?

– "Локомотив"да ҳозир ҳам имконият бор. Бу жамоа менга бегона эмас, клубни яхши кўраман. Стадионга келсам, ўз уйимга келгандек бўламан. Уларнинг ҳозирги ҳолатидан хавотирдаман. Лекин улар охиригача курашиши керак. Бундай жамоани Суперлигада кўрмаслик ғалати бўлади. Ҳозир жамоанинг бирлашадиган пайти. Бундай ҳолатга келишида нималардир сабаб бўлган. Лекин ҳамон уларда имконият бор. Ҳар бир жамоадан очко олса бўлади. Уларга омад тилайман. Ўйлайманки, улар Суперлигада қолади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика