UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  81 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  24 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Мирко Еличич "Локомотив" билан ўйиндан сўнг: "Икки ой шуғулланасан ва бир маротаба ҳам табиий майдонда футбол ўйнай олмайсан..." Янгиликлар

Мирко Еличич "Локомотив" билан ўйиндан сўнг: "Икки ой шуғулланасан ва бир маротаба ҳам табиий майдонда футбол ўйнай олмайсан..."

Пролиганинг 1-тури доирасида "Олимпик" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:3) мезбонлар устози Мирко Еличич ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Ўйин ҳақида яхшиси камроқ гапирганим маъқул. Буни бошқалар муҳокама қилиб олишлари мумкин. Футбол ривожи йўлида кўп ўзгаришлар бўлмаяпти. Бу ёмон. Бу ўзгарадими ёки йўқми, билмайман. Шундай бўлиб қолаётганига ўзбек футболи учун афсусдаман. Нима ҳақида гапираётганимни тушундингиз деб ўйлайман".


- 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйдингиз. Бу тажриба билан боғлиқми?

- Биз жамоа сифатида йиғилганимиздан сўнг илк бор табиий майдонда ўйнадик. Бу албатта бироз бошқача бўлди. Йигитларда оёқ оғрий бошлади. Сен икки ой шуғулланасан ва бир маротаба ҳам табиий майдонда футбол ўйнай олмайсан. Рухсат беришмаяпти. Хаттоки расмий ўйин олдидан ҳам. Бу уятли. Бу бизга халал берди. 

"Локомотив"дек жамоага тажриба ёрдам беради. Шунингдек, 190 сантиметрли одамнинг ҳам ёрдами катта бўлади. Биз хеч қачон бундай футбол ўйнамоқчи эмасмиз.

Мен аввал бунақаларни Англия футболида кўрардим. Бундай пайтлар ўтиб кетган деб ўйлардим. Ваҳоланки, ундай эмас экан. 


- Ўйин олдидан футболчилар майдон чимини яхши ўришмаган деб айтишди. Сиз бунга эътибор бердингизми? 

- Бу борада кўп гапириш мумкин. Яхшиси камроқ гапирганим маъқул. Бу ҳақида ўйлаши лозим бўлган одамлар бўлса керак. Бу менинг қарорим эмас. Бундай ҳолатлар қачон тўғирланади, билмайман. Мен деярли 20 йилдан бери бу ерда ишлайман.


- Бугун "Олимпик" сафида "Локомотив"нинг уч нафар футболчиси ўйнади. Улар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Яхши. Уларга ўз даражаларини намойиш этишларига имконият беряпмиз. Биз бор-йўғи икки ой бирга ишлаяпмиз. Футболчилар ёш. Улар тажриба тўплашади. Улар кучли хоҳишни йўқотиб қўймасликлари керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика