UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Тимур Кападзе: "Футболчилар келажакдан кўра ҳозир хато қилгани фойдалироқ" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Футболчилар келажакдан кўра ҳозир хато қилгани фойдалироқ"

23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган 3-тур доирасидаги Кувайт - Ўзбекистон (1:5) учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур баҳсдан сўнг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббий Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Биринчи навбатда ғалаба билан барчани табриклайман. Ҳар бир ўйинда келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Турнирдаги учта ўйин бизга катта тажриба берди. Биринчи учрашув қийин бўлди. Рақиб ҳам кучли жамоа эди, дея оламан. Лекин ўша баҳсдан тўғри хулоса чиқардик. Камчиликларни бартараф этдик. Учта терма жамоа ҳам турли тактикада ўйнади. Даражаси турлича.  Бир томондан биз учун қизиқарли кечди. Ҳар бир ўйинга алоҳида тайёрландик. Кувайтнинг қарши ҳужуми кучли эканлини билардик. Ҳужумда ўйнасакда, ҳимояни эсдан чиқармаслигимиз талаб этилганди. Ҳимоячилар тайёр туриши керак эди. Биринчи бўлимда рақиб майдонида ўйин кечди",- дейди Тимур Кападзе. 


- Ушбу мусобақа терма жамоамиз учун расмий мақомга эга эмас, муҳимлилик даражасини ҳам юқори, деб бўлмасди. Шунинг учун футболчилар босимсиз эркин ўйнай олди. Агарда саралаш биз учун ҳақиқий расмий тарзда ўтганида ўйинчилар шундай бемалол ҳаракат қила олармиди?

- Нима бўлганда ҳам уйда, мухлисларимиз кўз ўнгида тўп тепар эдик. Шундай экан табиийки, босим катта бўлади. Тўғри бизда хотиржамлик бор эди. Мағлубият биз учун ярашмасди. Имкониятни бериб қўйсак ҳам кучли бўлиб қайтишимиз керак. Балки учрашувлар расмий тарзда ўтганида босим бундан юқори бўларди, деб ўйлайман. Турнирда ишонч томондан, руҳий жиҳатдан янада кучли бўлдик. 

- Илк ўйинда ва бугун дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг гол ўтказиб юбордик. Ушбу муаммони қандай бартараф этиш мумкин?

-  Мусобақада 3та дарвозабонга ҳам имконият бердим. Уларни текшириб олдик. Тўғри камчилик бор. Чунки улар айни ўсаётган пайти. Ишлашда давом этамиз. Яхши тўп тепган ўйинимизни ҳам хатоларини кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Футболчилар келажакда қўпол хато қилгандан кўра ҳозир шуни ама фойдалироқ. Чунки ўсиш жараёнида хатосини кўриб таҳлил қилади, унинг устида ишлайди. Дарвозабоннинг ягона хатоси голга айланади. Одатда ҳужумчилар, ярим ҳимоячилар оддий узатмаларда хато қилса кўзга ташланмайди.  

- Кейинги режалар қандай? 

- Режамиз мавсумни яхши битириб олиш. Кейинги йил бизни уйда яхши мусобақа кутяпти. Декабрда ўтказишимиз керак бўлган йиғинимиз бор. Кўрамиз Туркия, ёки БААда  халқаро турнир бўлса, шу орқали тайёргарлик кўрамиз. Олдиндан бирор нарса дейиш қийин. 

- Саралашда қай даражада асосий таркибни аниқлаб олдингиз?

- Мен учун ҳаммаси бир хил. Дейлик Хожиматни анчадан бери чақирмагандим. Миллий терма жамоага жалб қилинаётганди. Бу сафар уни таклиф қилдик. Хожиматдек футболчи ҳар бир жамоага керак. Селекция яна давом этади. Битта футболчи ўсишдан тўхтаса ўрнига бошқаси чақирилади. Буни ўзларига ҳам таъкидлайман. Йигитлар тўхтаб қолиши керак эмас. Хатоларини ҳаммаси яхши билади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика