UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  0 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  0 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  3 23:07АПЛ старт олмоқда: "Ливерпуль" - "Борнмут" учрашувининг асосий таркиблари билан танишинг!  4 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  5 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  10 21:28Микель Артета: "Арсенал" катта соврин ютиши керак"  1 20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  1 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  11 20:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  44 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  7 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  2

Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Андижон" (0:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида қатнашди

- Ўйин ҳақида

- Рақибимиз яхши спорт формада эканлигини билар эдик. "Андижон" жорий мавсумда яхши натижалар қайд этмоқда. Дуранг адолатли натижа бўлди. Икки жамоа ҳам бир-бирига имконият яратишга бермади.

- Сўнги икки учрашувларда жамоа таркиби анча ўзгарди. Бунга сабаб нима? Ёзда "Олимпик" сафидаги етакчи футболчилар бошқа жамоага ўтади деган гаплар тарқалмоқда. Ушбу миш-мишлар қанчалик рост? Сиз келажак ҳақида ўйлаб, янги таркиб шакиллантиришни бошладингизми?

- Йўқ. Ким жамоада қолиши ва кетиши ноаниқ ва биз бу ҳақида ўйламаяпмиз. Олдимиздаги асосий мақсад олимпиада. Барча футболчилар олимпиадага бориш имкониятига эга. Таркибдаги ўзгаришлар эса, жароҳат билан боғлиқ. Икки дарвозабонимиз ҳам жароҳатланган. Шу сабабли, Эдем Неманов дарвозамизни қўриқламоқда. Неманов яхши ўйнамоқда. Барча ротациялар жароҳат сабаб. Жароҳатланганлар сони ҳам кўпайиб кетди. Мамасидиқов энди сафга қайтмоқда.

- Жароҳатлар сони кўпайиб кетди дедингиз. Бунга сабаб нима?

- Турли хил жароҳатлар бор. Жиддий жароҳатларимиз йўқ. Кўпчиликнинг жароҳатлари мушаклар билан боғлиқ эди. Бу эса бироз вақт талаб этади. Александр Зевадинов эса операция қилинди. Жароҳатлар бўйича катта муаммо йўқ. Ротация қилган футболчиларимиз ҳам яхши ўйин намойиш этишмоқда.

- "Олимпик" жамоаси мавсум сўнгига қадар ушбу таркибини сақлаб қоладими ёки ёзги трансферлар ойнасида янги футболчиларни кўрамизми?

- Биз ҳар доим селекция ишларини олиб борамиз ва барча ёш футболчиларни кузатиб турамиз. Ёзда бир нечта футболчилар жамоадан кетиши мумкин. Янги футболчиларни кўриб чиқамиз ва бизга тўғри келса, уларни терма жамоага таклиф этамиз.

- "Андижон" сафида тўп тепаётган Шерзод Эсанов ўтган мавсум жамоангизда тўп тепганди. Эсановнинг олимпиадага бориш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Барча ёш футболчиларда имконият бор. Нафақат Эсанов, балки Бектемир Абдуманнонов ва Ислом Маматказинларни кузатиб бормоқдаман. Ушбу футболчилар "Андижон"нинг ғалабаларига катта ҳисса қўшмоқда. Ислом Маматказинни бир сафар терма жамоага жалб этгандим. Ҳозир у янада ўсди деган умиддаман. Бироқ Олимпиада ўйинларига бор йўғи 18та футболчини олиб кета оламиз ва шу сабабли биз кўпайтириш эмас, кўпроқ таркибни қисқартириш ҳақида ўйлашимиз керак. Кечаги машғулотларда футболчилар билан кўришдим ва улар менга ўз укаларимдек. Уларга кўпроқ меҳнат қилишларини сўраб қоламан.

- Интернетда тарқаган хабарларга кўра, асли ўзбекистонлик лекин ҳозирги кунда Канадада истиқомат қилаётган ёш футболчи Камрон Хабибуллоҳ Олимпиада ўйинларига жалб этилиши мумкин экан. Ушбу гаплар қанчалик рост?

- Ушбу хабарни мен ҳам интернетда ўқидим. Бундай футболчи борлигидан умуман хабарим йўқ. Уни танимайман. У футболчини ҳеч қанақасига терма жамоага жалб қилмаймиз. Биз уни танимаймиз. Бизда кенгайтирилган 70талик таркиб бор ва у футболчи ушбу таркибда йўқ.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика