UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Африка кубоги. Нигерия Тунисга ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 02:52Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Алавес"ни мағлуб этди  18 02:42А Серия. "Милан" — "Ювентус" ўйинида ҳисоб очилмади  0 02:40Лига 1. ПСЖдан йирик ғалаба, Рамос гол урди  9 01:14Ўз тенгқурлари ичида фақатгина бир футболчи Мбаппе ва Холанд билан бир поғонада бормоқда  3 00:47Футзал. Евро-2022. "А" гуруҳида 2-тур баҳслари ўтказилди  2 00:20Африка кубоги. Илк чорак финалчи пенальтилар сериясида аниқланди  3 00:11Ла Лига. "Алавес" — "Барселона". Асосий таркиблар маълум  34 00:03Лига 1. ПСЖ — "Реймс". Рамос асосий таркибда!  10 00:00А Серия. "Рома" "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов майдонга тушмади  21 23:49А Серия. "Милан" — "Ювентус". Асосий таркиблар маълум  9 23:30АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  62 23:27Бундеслига. "Бавария" "Герта"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 23:11Африка кубоги. Нигерия – Тунис. Таркиблар маълум  3 22:58Бензема "Реал" таркибида илк маротаба пенальтидан фойдалана олмади  18

Тимур Кападзе: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик ва ҳаққоний ғалабага эришдик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик ва ҳаққоний ғалабага эришдик"

Суперлигага ўтиш учун ўтказилган "Олимпик" – "Машъал" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда, барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Клубда штат бўйича меҳнат қилаётган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман. Бу натижа учун анча вақт иш олиб бордик, меҳнат қилдик, шунингдек, ўсишга эришдик. Бу охирги ўйин эди, бир йил давомида бажарилган ишни қайси нуқтада тўхтатишимизни кўрсатиб берарди.

Бизга қараганда "Машъал"га қийин бўлгани аниқ. Чунки биз чиқа олмаганизда ҳам тажриба тўплаб, бу йўлда давом этардик. "Машъал" ҳар қандай жамоага муаммо туғдира оладиган кучли клуб. Кам гол ўтказади ва йирик ҳисобда мағлуб бўлиши қийин. 

Биз ўйиндан олдин "Машъал"ни ўрганиб чиқдик ва шунга қараб тайёргарлик кўрдик. Кўрдинглар, биз бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик ва ҳаққоний ғалабага эришдик. Бу меҳнатларимиз самараси ва бизга қўшимча куч беради.

Бу – футбол, ҳужумда ўйнаб ҳам гол ўтказиш мумкин. 0:1 ҳисобида ютқазаётган эдик, лекин ўйинни ўз томонимизга бура олдик. Ҳаммани яна бир бор табриклайман ва йигитларга раҳмат айтаман. Ишлашда давом этамиз. 

- Клуб Суперлига талабларига қай даражада тайёр деб ҳисоблайсиз?

- Тўғри, Суперлига талаблари бор. Биз ҳам бошқаларга ўхшаган жамоамиз. Олдимизда олимпиада бор, биз бунга ҳаракат қилишимиз керак. Талаблар бўйича клуб раҳбарияти ҳаракат қилади, албатта. Мени вазифам йигитларни ўсишларига кўмаклашиш. Кўрдинглар, бир йилда шу ёш йигитлар қанчалик ўсишга эришишди. Шу йигитлар ўсишга эришса, терма жамоаларимиз учун фойдали бўлади. 

Биласизми, клубларда барча шароитлар мавжуд бўлганида, "Олимпик" керак ҳам бўлмасди. Жамоамиз шу сабабдан ташкил қилинди. Йигитлар вақтида овқатланади, ўз вақтида машғулотларни олиб боради ва ҳоказо. Биз вақтдан ютиш мақсадида "Олимпик"ни ташкил қилганмиз. Озми-кўпми, бу йигитлар анчайин ўсди. Бу терма жамоага номзодлар сони кўпаяётганидан далолат беради. Бизда иш давом этаверади, балки янги футболчиларни ҳам таклиф қилишимиз мумкин. Бизни олдимиздаги мақсад аниқ, шу йўлда ишлашда давом этамиз.

- "Олимпик" жуда яхши ўйин услубига эга, чиройли футбол намойиш этмоқда. Суперлигада очко жамғариш учун ўйин услубини ўзгартириб юбормайсизми?

- Футбол шунақа, ҳимояланишни, прессинг қилишни ва ҳужум ташкиллашни билиш керак. Бу ўйинимиз ўзгаради дегани эмас. Биз ҳар доим ҳимояда рақиб ҳужумидан келиб чиқиб ўйнаймиз. Биз йигитларни аниқ бир ўйин услубига мослаганимиз йўқ. "Машъал" билан ўйин мисолида кўрдингиз, бирданига қарор чиқара билиш керак. Олдиндан бирон услубни режалаштириш футболда қийин, жараёнда ҳар хил вазият бўлади. Агар рақиб сизни ўрганиб чиқса, ўша бир хил услубингиз бефойда бўлади. Биз йигитларни ўйинга қараб, ақлан ривожлантирамиз. Ўйинни рақибнинг ҳаракатидан келиб чиқиб ташкиллаймиз. Бу – жамоамнинг катта ютуғи. Суперлигада иштирок этиш ва кучли жамоаларга қарши ўйнаш биз учун ҳам қизиқ.

- Футболда бир жамоа тузиш учун камида 3 йил керак дейишади. Лекин сиз бир йилда ҳам кучли жамоа тузса бўлишини исботладингиз. Умуман, шу ҳақда фикрингиз қандай?

- Бу футболда учраб турадиган ҳолат. Жамоага янги мураббий келса, унга вақт зарур бўлади. Мен олдин ҳам қаерда ишлаган бўлсам, тезда жамоа ўйинига қўша олдим. Бу мураббийнинг ўзига ҳам боғлиқ. Йигитлар билан тил топишишни, улар билан муносабатни йўлга қўя билиш керак. Кимдир айтади, вақт керак, улар бизнинг услубга тушмаяпти ва ҳоказо. Бундай вақт хориждан келган мураббийларга керак. Улар футболчиларни ва менталитетни тушуниб олишларига қанчадир вақт талаб этилади. Биз шу ердамиз ва йигитларни яхши биламиз. Бир вақтлар "Локомотив"да "бу футболчиларни 90% алмаштириш керак" деган гап бўлганди. Кейин мен келганимдан сўнг ҳаммаси яхши бўпқолганмиш. Бу мураббийга боғлиқ ҳолат.

- Суперлигада мақсад кучли учликка кириш бўладими?

- Мақсадимиз – ҳар бир ўйинда рақиб ким бўлишидан қатъи назар ўзимизга керакли натижага эришиш. Ҳозир озгина дам олайлик, йигитлар нафас олсин. Суперлигада аниқ иштирок этамизми, шунга қараб вазифа қўямиз. Жамомизни ўсиши учун ҳар доим мақсад ва натижа зарур бўлади. 

- Жамоангиздаги йигитларга харидор чиқаётгани аниқ. Келаси йили жамоангизни айрим футболчилар тарк этиши жараёнига қандай қарайсиз?

- Бугунга қадар футболчиларни сўраб туришибди. Суперлигага чиқсак, бу бошқа ҳолат. Агар чиқмасак, Суперлига жамоасидан таклифлар бўлса, кўриб чиқамиз деган жавобни бердим. Мен учун уларнинг янада ўсгани яхши. Биз ҳам энди Суперлигада ўйнаймиз. Йигитлар қаерда ўсса, топ-клубда ўйнаса, мен бунга қарши эмасман.

- Олимпиада ўйинлари Суперлига тақвимига таъсир кўрсатишидан хавотирда эмасмисиз?

- Тўғри, бу жараён ҳам бор. Албатта, ҳар бир турнирда максимал натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Биз мухлислар олдидаги ишончни оқлашимиз, тиклашимиз керак. Буни ўрганиб чиқамиз, ЎзПФЛ ҳам бизга ёрдам беради деб ўйлайман. "Олимпик" мени ёки бошқасини жамоаси эмас. Бу ҳаммники бўлган жамоа. Терма жамоамизга, футболимизга фойдаси тегадиган ютуқ. Жамоанинг халқаро майдондаги ҳар бир ғалабаси Ўзбекистонимиз учун ютуқ бўлади. Бу йўлда ҳамфикр бўлсак, албатта, бизга қийин бўлмайди.

- Келаси мавсумда олимпия терма жамоасига номзод бўлган Жалолиддинов, Эркинов каби футболчиларни таркибга жалб этиш режаси борми?

- Албатта, Суперлигада кўп бизнинг футболчилар ўйнашмоқда. Агар ўз клубида яхши ўйнаётган бўлса, уларни жалб қилишни нима кераги бор? Албатта, кўриб чиқамиз, зарур футболчиларни оламиз. Қаердан футболчи олсак, ўша клуб билан бамаслаҳат иш қиламиз. Масалан, "Пахтакор"да асосий таркибда ўйнаётган бўлса, нега биз уни олиб келишимиз керак? Бизга футболчи қаерда ўсса, шу фойдали бўлади. Унинг ўрнига бошқа футболчини тайёрлаш мумкин. Барибир терма жамоа йиғинида уларни ҳам чақирамиз. Ўйин амалиётидан қолиб кетаётган футболчи ёшлар бўлса, албатта, биз уларни жалб қиламиз. 

- Про-лиганинг жорий мавсумига берган баҳонгиз қандай?

- Албатта, ташкилотчилик учун раҳмат айтаман. Про-лигада иштирок этмагандим, танишиб олдим. Майдонлар борасида ишлаш керак. Буни тўғриласак, албатта, бундан ўзбек футболи ютади. Футболчиларда фикрлаш ўсади, тезроқ футбол ўйнайди. Баъзи жамоаларда "теп-теп" футбол ўйналса, мураббийлар узатмаларни амалга оширишни сўрашади. Сифатсиз майдонда қандай узатмаларга асосан футбол ўйнаш мумкин? Майдонларни тўғриласак, футболимиз ва қарашларимиз ўзгаради. Умуман айтганда, Про-лига қизиқарли ўтди, кураш ва интрига юқори бўлди. Ҳозир ҳам Про-лигага тушган жамоалар кейинги йилга аниқ вазифа билан турибди. 3 та Суперлига жамоаси бу лигага ўзига яраша даража беради.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+6   
02 дек 20:03:47
Ali Aliyev
Темур ёшлар бн зур ишлашини яна бир исботалади
+5   
02 дек 20:13:49
rostgoy
Бу лойиха яхши лекин факат пахтакор бунедкор тарбияланувчилари еки кимнидир жияни угли ва хоказолар уйнамасин бундан улиб булган футбол улиб булади. Хаммасини курвомиз. Кишлоклардан хам футболчи олиб келинса шунда олдинга силжиш ешлардаги факат таниш билиш уйниди деган гап сузлар йук булади.
+4   
02 дек 21:15:48
Азим Исмаилов
ФЮтган жамоа мухокама килинмайди
+4   
02 дек 20:14:54
Жахонгир Асомов
Келаси йил анча мунча клубларга бош огриқ бўлади,Омад Олимпик.
+3   
02 дек 20:59:16
best_@@@
Manimcha xaqqoniy chiqdi bu jamoa uyinni kurdik sifatli futbol uynadi taktika bor , Mashalni rostdan kuchi yetmadiku xayronman nega bunaqa yozaverishadi spektakl deb
+2   
02 дек 21:50:26
safo78
Биз нимага келажакка ишонч билан карамаяпмиз???
Чунки чикаётган барча карорлар бажарилмайдиган бир йиллик карорлар булиб колаяпти у кайси сохада булмасин.
Бундан уч турт йил олдин супер лига клубларига кандай талаблар куйилган эди,хозир деярли 50%клубларда уша талаблар бажарилмаган,лекин барибир уйнаб юришибди.
Энди шулар каторига кирган Олимпикни гапирмаса хам булади...
Мавзудан ташкари яна бир гап канча танкидлар билан худудлараро олиб ташланган блокпостлар яна тикланаяпти.
Адашмасам водийдан Хоразмгача борадиган шофёр 100 дан ошик блокпостга тухтаб утади дейилган эди....
Яна уша эски макол...
+2   
02 дек 20:32:58
♔͜͡͡☆͜͜͡ᴋ͜͜͡ ͜͡ɪ͜͡ ͜͜͡ɴ͜͡ ͜͜͡͡ɢ͜͡☆͜͡♔
Shu gapni uoqtirmaymanda, boyni bolasi futbol oʻynab nima qiladi, shu oyiga 2-3 maksimal ololsa ham futboldan, koʻchada oʻzi yangi biznez boshlab haftasiga daje kuniga shuncha topib qoʻyishi mumkinku, shu bolalarni koʻpchiligi chindan isteʼdodli bola bplganiga ishonaman, iqtidorli bola qolib ketmaydi koʻchada, oʻynatib, iqtidorli bolalarni chiqarsa klublarga yaxshiku, Olimpik, malades, bosinglar!
+2   
02 дек 20:28:24
Баходир1336
ОЛИМПИК 100% ФОИЗ СУПЕР ЛИГАДА УЙНАЙДИ БУЛДИ ТАМОМ ВАСАЛОМ
+2   
02 дек 20:20:29
КХЛ
Бир ойдан сунг "Олимпик маълум сабабларга кура СЛда катнашолмайдиган булди.Шуни инобатга олиб унинг урнига СЛ да ...............жамоаси катнашади"- деган янгилик чикмаса булди.Нимагадир шу нарса буладиганга ухшаб турибди.
+1   
02 дек 22:37:41
OBINO
Olimpik ProLiga jamoasi ham Superliga jamoasi bilan tengma-teng o'ynay olishini isbotlab berdi, xattor bir bosh ustun ham o'ynadi. Gollar ham super. Xech qanday muhokamaga o'rin yo'q. Sport prinsipi bo'yicha kuchli jamoa yuqori ligada o'ynashi kerak. Negativchilar yoki umuman futbolni tushunmaydi, yoki jamoasini yutqazganini alamidan chidolmayapti. Kopadzega va Olimpikka omad.
+1   
02 дек 20:47:15
Kodirjon
Олдиндан маьлум эди Олимпикни галабаси,келаси йили бюджетдан купрок пул сарфланади,асосий максад хам шу.Хайронман Пахтакор,Бунедкор ва Локомотивнинг мухлисларни кушиб хисобласа Навбахор еки Андижоннинг битта нари борса иккита трибунага жойлашади, буларнинг сафига энди Олимпик хам кушилди, футбол мухлислар учунми еки....
+1   
02 дек 20:21:28
Goooooolll
Нахуй кере бунака таёрга аёр боб супер лигага чақан сунний команда. Қанчадан қанча командалани мурабийлани мехнатини бир тийин қилиб қароқчилик йўли билан ташкил топган команда. Қани мехнат? Шу нияти бўса ана 5-6-7 ёшдаги болани етиштирсин. Барбур булаям олимпиядада чичиб қўйишади. Бу кетишда кейинги йил келишилган ўйинла авж олади тепадан буюруқ келиб.

Қанчадан қанча командала мехнат қилиб ўз вақтини кутвоти супер лигага чиқаман диб. Қани адолат?
+1   
02 дек 20:13:11
futbol_xalqniki
Hammasi shubhali bu Ichimlik Ligasida! Ming afsus hali beri JCH ko'rmaymiz! Kopadze Kuperga qarshi ko'p intervyular berdi, shuning uchun hurmatim yo'qoldi.
   
03 дек 09:13:06
Belconnen FC
best_@@@ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Manimcha xaqqoniy chiqdi bu jamoa uyinni kurdik sifatli futbol uynadi taktika bor , Mashalni rostdan kuchi yetmadiku xayronman nega bunaqa yozaverishadi spektakl deb
Man ham halidan beri hamma maqolalarni o'qib chiqayapman. Tagi to'la mag'zava. Saytda kaltafahm muxlislar ko'pchilikni tashkil qilarkan degan qarorga keldim. Mana shular milliy terma jamoa haqida fikr bildiradi. Dahshat!
   
03 дек 04:21:12
Sang555
Кападзе маладес бир иккитасини гапига кулок солмай ишни давом эттириш керак Суперлига муборак.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика