UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  140 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар бизни кучлироқ қилади" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар бизни кучлироқ қилади"

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қизилқум" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Йигитларимиз астойдил ҳаракат қилишди. Кўп вазиятларга эга бўлдик. Афсуски, улардан унумли фойдалана олмадик. Охирги дақиқаларда пенальтидан ҳам фойдалана олмадик ва мағлубиятга учрадик. Умуман олганда, ғалабага ҳақли эдик. 

Игнатий Нестеров бугун юқори спорт формада эканлигини намойиш қилди. У ҳар доим яхши турган. 

"Қизилқум" тажрибали футболчилардан иборат таркибга эга. Футболчиларимиз яхши ҳаракат қилди. Бундай ўйинлар бизни кучлироқ қилади. 

- Алишер Одилов нисбатан орқароқда ўйнамоқда, ўтган мавсумда бундай эмасди...

- Йўқ, орқароқда эмас. У иккинчи ҳужумчи бўлиб ўйнади. Бу ерда тактик жиҳатдан кимдир орқароққа ўтиб туриши лозим эди, бу ўйиндан келиб чиқиб юзага келади.

- Йил бошидан буён марказий ҳимоя чизиғида аниқ тандем ўйнамаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- 3 футболчимиз жароҳатланган, ҳатто 4 киши. Муаммо бор эди. Кўрганингиздек, қолган болалар ҳам яхши ҳаракат қилишди. 

- Жамоада пенальтини ким тепиши бўйича аниқ бир қарор қабул қилинганми?

- Ўша ерда бир қарорга келинди. Пўлатхўжа Ҳолдорхонов ўзига ишониб, тўп олдига яқинлашди. Балки гол урганда, бу ўзи учун қандайдир мотивация бўларди. Бошқа йигитларимиз ҳам тепишни хоҳлашди. 

Бу – футбол. Урганда, хурсанд бўлардик. Демак, кейинги сафар бошқа ўйинчи ижро этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика