Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик"
24 сен 2021 21:55
Янгиликлар
Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик"
"Бугун, албатта, "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Жуда қизиқ ўйин бўлди. Мухлислар ҳам мазза қилди, деб ўйлайман. Ўйин курашларга бой бўлди. Футболчиларим яхши ҳаракат қилди, бироқ майдон бироз панд берди. Биз, асосан, пастлар билан ўйнаймиз, бу майдонда эса бундай ўйин кўрсатишга қийналдик. "Нефтчи"га эса бу қўл келди. Рақибнинг бақуват легионер футболчилари бор, улар узоқ узатмаларда яхши ҳарак қилишди. Голларда ўзимиз хатога йўл қўйдик. Йигитлар шундай ўйинлар орқали анча яхши тажрибага эга бўлади. Ўйинда яхши ҳаракат қилган вазиятлар ҳам бўлди.
Жиянов жароҳат олди, шу сабабли ўзгариш қилдик. Кўрган бўлсангиз, рақиб футболчилари анча қўпол ҳаракат қилишди. Нафақат "Нефтчи", балки қолган жамоалар қўпол ўйнашмоқда. Ҳакамлар эса бунга йўл қўймоқда. Бу эса ёмон. Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик", — деди Кападзе.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар