

"Ассалому алайкум. Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман. Узоқ йўл босиб ўтилган эди, аммо бугунга насиб қилган экан. Барча футболчиларга раҳмат. Бу ғалаба ҳаммамизники. Ҳар бир Ўзбекистонлик биз учун дуода бўлди. Бу бизга катта куч берди. Раҳмат", - дея фикр билдиришни бошлаганди Тимур Кападзе, шу вақтда футболчилар матбуот анжумани хонасига кириб, сувсепарни бошлаб юборишди.



