UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  0 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  7 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:57Англия лига кубоги. "Ньюкасл" – "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  3 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  9 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5 22:10Бобир Абдиҳолиқов расман "Насаф"га қайтди  6 21:59"Сўғдиёна" расман черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 21:30Расман: "Навбаҳор" сербиялик легионер билан шартнома имзолади  4 20:55Альваро Арбелоа "Реал" мураббийлигига келганидан сўнг, Винисиус Жуниор ҳақида гапирди  41 20:33"Барселона" Канселу ҳақидаги барча хабарларни сайт ва ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташлади  2 20:04"Андижон" назорат баҳсида Туркия жамоаси дарвозасига 3 та тўп йўллади  14 19:39"Ғазалкент" клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди  1

Тимур Кападзе Англияга боради Янгиликлар

Тимур Кападзе Англияга боради

Кеча "90minutuz" подкастининг навбатдаги сони футбол мухлислари эътиборига ҳавола қилинди.

Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашевнинг инсайдига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимр Кападзе яқинда Англияга сафар уюштиради.

"Навбатдаги инсайд – Тимур Кападзе "Манчестер Сити" ўйинини томоша қилиш учун Англияга бормоқчи. Айни пайтда виза масалалари ҳал этилмоқда. Абдуқодир Ҳусанов ўйнамаган тақдирда, у билан гаплашиб, руҳан кўнглини кўтаради. Эсингизда бўлса, бу ишни Абрамов қиларди. У эринмасдан Санжар Турсуновни ўйинини кўриш учун Нижний Новгородга, Виталий Денисовнинг ўйинини томоша қилиш учун Днепрга борарди. Ўзи шунақа бўлиши керак-да", – деди Юлдашев.

Даврон Файзиевнинг қўшимча қилишича, Тимур Кападзе мавсум оралиғида ўзбек клубларининг ўртоқлик ўйинларида бўлди, бундан ташқари, йўл-йўлакай легионерларнинг учрашувларини ҳам кузатиб қайтди.


"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Эслатиб ўтамиз, ЖЧ 3-саралаш босқичи доирасидаги БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни 21:00 га белгиланган. Учрашув 15 минг томошабинга мўлжалланган "Ал Наҳайён" стадионида ўтказилади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика