UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  0 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  3 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  5 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  1 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  5 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  3 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  8 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  11

Тимур Кападзе: "Абдуманнонов позициясида ундан яхшироқ футболчилар бор" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Абдуманнонов позициясида ундан яхшироқ футболчилар бор"

Ўзбекистон ҳамда Мали олимпия терма жамоалари ўртасидаги (1:2) ўртоқлик учрашувидан сўнг мезбон жамоа устози Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб берди.

- Мағлуб бўлганимиз кайфиятга бироз таъсир қилди. Умуман олганда фойдали баҳс бўлди деб ўйлайман. Чунки Мали яхши "спарринг" рақиб бўла олди. Яхши ҳаракат қилдик, кўпроқ ҳужум юштиришга уриндик. Бугунги ўйинда биз ҳам ютиб кетишимиз мумкин эди. Биз қўйиб юборган иккита голда ҳам ҳимоячиларнинг хатоси бор. Бу баҳсдан тўғри хулоса чиқарамиз.

- Бу икки ўйинда режаларингиз амалга ошдими?

- Режалар учун барча футболчилар керак бўлади. Катта терма жамоа сафида футболчиларимиз бор. Уларга ҳам имкон бериб кўришимиз керак. Аммо ҳозирги таркибдагиларнинг барчасига имкон бердим. Бу ўйин бизга таҳлил учун яхши имконият бўлди.

- Элдор Шомуродовни Париждаги Олимпиадада кўрамизми?

- Буни эҳтимоли бор. Футболчилар билан гаплашдим, уларда ҳам хоҳиш мавжуд. Францияга фақат 18 футболчи кетади. Қайси позицияга кимдир керак бўлса, албатта имкониятдан фойдаланамиз.

- Иброҳим Ибрагимов майдонга тушиши керак эди, нега у асабийлашиб, захирага қайтди?

- У Жасур Жалолиддинов ўрнига майдонга тушиши керак эди. Жасур эса қизил карточка олиб, режаларни ўзгартириб юборди, шунга жаҳли чиқди.

- Халқаро ўртоқлик ўйинларида маҳаллий эмас, четдан ҳакамлар чақириш тўғри бўлмасмиди?

- Қилса бўларди. Аммо бизнинг ҳакамларимиз ҳам яхши даражада. Улар ФИФА рефериси ҳисобланишади. Тўғри, бугунги баҳсда иккала жамоада ҳам ҳакамга саволлар кўп бўлди.

- Жасур Жалолиддинов жудаям агрессив ўйнади. Ўртоқлик ўйини бўлгани туфайли ҳакам уни аяди. Бундай ҳаракатлар расмий ўйинларда терма жамоага панд бериб қўйиши мумкин...

- Жасур ақлли бола. Жалолиддинов бундай ишларни қачон қилиш кераклигини яхши билади. Унга ҳакамнинг қарорлари ёқмагандир... Асосийси бу баҳс бизга фойдали бўлди. Ўртоқлик ўйинидан тўғри хулоса чиқарсак, ҳаммаси жойида бўлади.

- Париж-2024 гуруҳидаги рақиблар ҳақида фикрингиз қандай?

- Гуруҳдаги рақиблар кучли, биз Миср билан ўйнаганмиз, Испания ҳам мағлуб этиб бўлмайдиган рақиб эмас. Ҳаракат қиламиз.

- Айни дамда Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб турган Бектемир Абдуманноновни нега жамоага таклиф қилмайсиз?

- Бектемирни сиз яқиндан таний бошлаган бўлсангиз керак, мен уни анчадан бери биламан. 2 йил давомида бирга ишладик, кейин у "Металлург"га ўтди. Ҳозир у "Андижон"да ўзини кўрсатяпти. Бугунги кунда унинг позициясида яхшироқ футболчилар бор.

- Абдуманнонов гол+пас тизимида 8 очко ишлаб қўйди...

- У стандартларни яхши ижро этади. Яқинда "Андижон"га қарши ўйнадик ва уни кўриб, керакли хулосалар чиқардик. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, уни яхши биламан.

- Малига қарши баҳсда Жалолиддинов бурчак байроқчасини адашиб тепиб юборди, сиз эса кулдингиз...

- "Байроқчани тинч қўй" деб кулишдик. Шошиб қолди шекилли. Бугун Жасур қийиин аҳволга солиб қўйди.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика