Тимур Ҳакимов жароҳатидан қутулди

Narzulla Saydullayev
7 апр 2017
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Тимур Ҳакимов ўтган йил охирида Москвада жарроҳлик столига ётганди.

Ўтган мавсумни "Обод"да тугатган Ҳакимов оёғидаги муаммолар туфайли операцияни бошидан кечирганди. Футболчи тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Ҳакимов тўп билан ишлашни ҳам бошлаб юборди. Иккинчи даврани Тимур Ҳакимов янги клубда бошлаши кутилмоқда.

 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia