Тим Ховард МЛСнинг энг кўп маош олувчи дарвозабонига айланиши мумкин

Narzulla Saydullayev
28 фев 2016
"Эвертон" дарвозабони Тим Ховард ёзда МЛСнинг "Колорадо Рэпидс" жамоасига ўтади, дея хабар қилмоқда ESPN.

Хабар қилинишича, посбон клуб билан 2019 йилгача шартнома имзолайди. Унга кўра, Ховард йилига 2 миллион доллар маош олади. Бу эса Тим МЛСнинг энг кўп маош олувчи дарвозабонига айланади дегани.

36 ёшли дарвозабон июлда АҚШ жамоаси сафига бориб қўшилади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ESPN