Тиаго Сильва: "Терма жамоага қайтганимдан бахтлиман"

Tolibjon Qosimov
11 ноя 2016, 12:49
ПСЖ ҳимоячиси Тиаго Сильва ЖЧ-2018 саралаши доирасида Аргентинага қарши ўйин (3:0)да Бразилия терма жамоасига қайтганидан бахтли эканлигини билдирди.
Сильва Бразилия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Дунга билан келиша олмагани боис, терма жамоага чақирилмаётган эди.

"Терма жамоага қайтганимдан бахтлиман. Ҳамиша қайтиш ҳақида орзу қилардим, фарзандларим нима сабабдан терма жамоа учун ўйнамаётганимни сўрашар эди. Бугун мен фахр билан уларга отангиз қайтди деб айта оламан", - дея Сильванинг сўзларини келтирмоқда "Globo Esporte".

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Globo Esporte