

Ушбу тақдирлаш маросимида Лионель Месси 2022 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Аргентиналикка совринни ФИФА президенти Жанни Инфантино топширди. Ушбу соврин учун асосий номзодлар орасида Карим Бензема ва Килиан Мбаппелар бор эди.
Лионель Месси 2022 йилда Аргентина терма жамоаси билан Финалиссима ва Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.


