Тезкор хабар. Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди

Omonjon To`xtamirzayev
18 мар 2025
Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоа ЖЧ саралаши доирасидаги учрашувларга тайёргарликни давом эттирмоқда.

20 март куни Қирғиз Республикаси юртимизда меҳмон бўлса, 25 март куни Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз сафарда Эрон билан беллашади.

Футболчиларимиз мазкур учрашувларга тайёргарликни бошлаб юборишган ва кеча жамоа илк машғулотини ҳам ўтказишга улгурди. 

Championat.asia маълумотларига кўра, терма жамоа ихтиёрига Ҳожимат Эркинов ҳам келиб қўшилган. 

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа йиғинига жалб этилган футболчиларнинг дастлабки рўйхатида Эркинов йўқ эди. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia