Тезкор хабар! "Бёрнли" – "Тоттенхэм" учрашуви қолдирилди

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2021
Англия Премьер-лигаси 13-тури доирасидаги "Бёрнли" – "Тоттенхэм" ўйини кучли қор ёғиши туфайли номаълум муддатга қолдирилди.

Бу ҳақда Лондон клуби расмий twitter'ида хабар берилди.

Ўйин Тошкент вақти билан 19:00 да старт олиши лозим эди. Баҳснинг қайси санада ўтказилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

"Бёрнли" АПЛ турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда. Шон Дайч шогирдлари ўтказилган 12 учрашувда 9 очко тўплашди. "Тоттенхэм" эса 12 ўйинда 19 очко тўплаган ҳолда 7-ўринда кетяпти.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/SpursOfficial

Ўхшаш янгиликлар