

Ўйинчининг ўзи "Реал"га ўтишни афзал кўраётганига қарамай манчестерликлар қизиқишларини сусайтирмай келишаётган эди.
Бироз аввал таниқли мухбир ва инсайдер Дэвид Орнштейн Йоро бугун Буюк Британияга учиши ҳақида ёзди. Бундан мақсад "Манчестер Юнайтед" учун тиббик кўрикдан ўтиш ва шахсий шартнома борасида келишувга эришиш. МЮ ушбу трансферни тезроқ расмийлаштирмоқчи. "Қизил иблислар" 18 ёшли ҳимоячи учун "Лилль"га 62 млн евро тўлаши маълум қилинган.




