UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  6 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  4 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  76 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Тьерри Анри: "Тўғрисини айтсам, ўзбек футболи ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасман" Янгиликлар

Тьерри Анри: "Тўғрисини айтсам, ўзбек футболи ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасман"

Кеча "Стад де Франс" стадионида бўлиб ўтган Франция - Руминия терма жамоалари ўртасидаги Евро-2016 учрашувининг танаффус пайтида Франция термасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри билан кўришишга муваффақ бўлдим.

Биз ўтирган медиа-трибунанинг сал пастроғида бир қатор Франция термасининг собиқ футболчилари - Биксан Лизаразью, Кристиан Карамё ва Тьерри Анрилар ҳам бор эди. Улар ҳар хил ТВ каналлари учун шарҳловчи ва экспертлик қилишди.

Фурсатдан фойдаланиб, Анрини саволларга тутдим.

У FUT.uz сайтига эксклюзив интервью бериб ўтди ва Ўзбекистон термасининг ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида омад тилади.

- Тьерри салом! Францияга бевосита майдоннинг ўзидан ишқибозлик қилар экансизда...
- Ҳа, шунақа. Аслида, ТВ билан шартномам бор: ўйинда экспертлик қиламан. ўзимнинг хулосаларим билан ўртоқлашаман.

- Умуман, Евро-2016 ҳақида нима дея оласиз?
- Жуда катта мусобақани ўзимизда қабул қиляпмиз ва шунга яраша футбол об-ҳавоси ҳукмрон бўлишини таъминламоқчимиз. Бир ой давомида футбол байрамини кузатамиз ва унда иштирок этамиз. Чемпионатни миллиардлаб одамлар кузатишига шубҳам йўқ.

- Мамлакатингиз термасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Биринчи ўйин ҳамиша қийин бўлиб келган. Бугун ҳам шунақа бўлиши аниқ эди. Айрим жамоалар стартни яхши олишади ва бир ойга етмай чарчаб қолишади. Қайсидир жамоалар бўлса ўйиндан ўйинга очилиб боради. Мен ўйлайманки, Франция термаси ҳам шунақа бўлади.

- Демак, сиз "триколор"ни узоқроққа боришига ишонасиз
- Албатта, мен Францияни камида ярим финалгача боришига ишонаман. Термамдан умидим катта.

- Биламизки, сиз МЛСда тўп сургансиз. Америка ҳақида қандай таассурот қолди? "Нью-Йорк Ред Буллс"да ўйнаб юрган кезларингиз мен ҳам стадионларга борардим.
- АҚШни жуда соғиндим. У ерда кунларим ажойиб тарзда ўтган. МЛС кучли чемпионат бўлмасада, ўзига хослиги билан ажралиб турарди. Сўнгги 2 йилда у ерга кўплаб таниқли футбол юлдузлари кетяпти. Келажакда АҚШ чемпионати анча кучаяди.

- Энди Европага қайтдингизми?
- Ҳа, ҳозир Европага қайтдим. Англияда ишлаш учун таклифлар олгандим. Насиб қилса, Европада ўзимга муносиб жойда кўпроқ фаолият олиб бормоқчиман. Кейинчалик балки, ўзимни мураббийликда ҳам синаб кўрарман.

- Тьерри, ман ўзбекистонликман. Тошкентдан келганман. Айтингча, ўзбек футболи ҳақида эшитганмисиз?
- Тўғрисини айтсам, ўзбек футболи ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасман. Аммо, шуни биламанки Осиёда футбол ривожланмоқда. Агар термангиз етакчи термалар сафида бўлса, демак ҳадемай кўпроқ маълумотга эга бўламан. Халқаро мусобақаларда номи чиққан термаларнинг футболи албатта ўрганилади. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас.

- Тушунарли. Демак иккинчи бўлимда Францияга ва сизга омад тилаймиз.
- Раҳмат. Сизга ҳам омад. Термангизни халқаро майдонларда кутиб қоламиз.

Санъат Шарипов, Сен-Денидан
FUT.uz сайти учун махсус

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика