

"Клуб икки йил олдин барчасини ҳал қилиши керак эди. Улар стулга ўтиришлари ва Мбаппега айтишлари керак эди: "Бу сенинг жамоанг бўлади, биз атрофингда жамоа қурмоқчимиз. Аммо, ҳозирда унинг тақдири ўз қўлида, у қаерга хоҳласа ўтиши мумкин" - дейди Анри.
22 ёшли француз "Реал" ўйинчисига айланиши мумкин. Унинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.
Футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 8та ассист қайд этди.



