Тьерри Анри: "Мбаппени нима учун танқид қилишаётганини тушунмайман"

Mirjalol Normatov
14 ноя 2021
Франция термасининг собиқ футболчиси Тьерри Анри ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.

"Ҳа, Килиан ҳам худди мен каби Клерфонтен академияси орқали "Монако"га йўл олган. Аммо ўзимни у билан солиштирмайман. Лекин уни жуда ҳам қадрлайман.

Мбаппе - доимо олдинда ўйнашни истайдиган форвард. Франция термасида уни танқид қилишларига ҳеч тушунмайман. Мавсум бошида бўлган ишлар мени бироз хавотирга солди ("Реал"га ўтиши мумкинлиги борасидаги хабар ортидан кетма-кет танқидлар). Бироқ у профессионализмни намойиш қилди", - деди Анри.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal