Терма сафида 109 та гол урган Али Даи: "Роналду менинг рекордимни янгилайди"
12 сен 2019 19:50
Янгиликлар
Терма сафида 109 та гол урган Али Даи: "Роналду менинг рекордимни янгилайди"
Эрон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, терма жамоа учун энг кўп гол уриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган (109) Али Даи, Португалия термаси форварди Криштиану Роналду унинг мазкур натижасини яхшилашига ишончи комил.
"Ювентус" ҳужумчиси Литвага қарши ўйинда покерга эришиб, голлари сонини 93 тага етказиб қўйганди.

"Ҳа, ўйлашимча Роналду менинг рекордимни янгилайди. У жуда мақтовга сазовор ўйинчи ва шубҳасиз ушбу ҳодиса содир бўлишига ишонаман. Футболда бир кун келиб рекордлар янгиланади. Энг муҳим нарсалардан бири, ҳозир буюк футболчи ҳақида гапирмоқдамиз. Биз у билан жаҳон чемпионатида икки марта тўқнаш келганмиз. Унга шундай яхши формада ўйнашни ва голлар уришини тилаб қоламан", - дейди Даи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар