UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:12Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 0:0 (матнли трансляция)  0 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  53 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  12 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  1 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12

Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага? Янгиликлар

Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?

Сир эмас, ФИФА кунлари, одатда, фақат миллий терма жамоалар учун мўлжалланган.

Бу пайтда асосий терма жамоалар йиғин ўтказади, ўртоқлик учрашувларида иштирок этади, жамоа ичидаги ўйин услуби ва тактик ишланмалар устида ишлайди. Яъни бу йиғинлар аниқ мақсадга қаратилган: мавсум давомида клубларда шаклланган футболчиларни бир тизимга жамлаш. 

Ёш тоифадаги терма жамоаларда эса вазият бироз бошқача. Улар фақат ФИФА кунлари билан чекланиб қолмайди, режага қараб бошқа пайтларда ҳам йиғин ўтказиши мумкин. Масалан, 2007 йилларда туғилган Ўзбекистон терма жамоаси январь ойи бошида Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб борди. Эндиликда 27 январь санасидан улар яна йиғинга киришишди ва бу йиғин 20 февралгача давом этади. 

Бир қарашда бу ижобий ҳолдек туюлади: ёшлар йиғиляпти, бирга ишлаяпти, халқаро муҳитни кўряпти, ўзаро рақобат шаклланяпти. Лекин футбол ривожи фақат йиғинлар сони билан ўлчанмайди. Муаммо айнан шу ерда — йиғин қанчалик ўз вақтида ва қайси тизимни бузмасдан ўтказиляпти?

Клуб ва терма жамоа ўртасидаги мувозанат

Ушбу йиғинда  футболчилар орасида қишки йиғинни аллақачон ўз клуби билан ўтказаётганлар ҳам бор эди. Иброҳим Шокиров, Мўминхон Баҳодирхонов, Азизбек Еримбетов, Нурбек Сарсенбаев “Нефтчи” билан Анталияда йиғин ўтказаётганди.

Қувончбек Абраев ("Локомотив") билан Анталияга йўл олди. У ҳам терма жамоага чақирилган якунда "Локомотив" футболчини қўйиб юбормаган. 

Даврон Тўлаганов, Куванишбек Сайдалиев, Муҳаммадали Дилшодбеков, Абубакр Шукуруллаев ҳам “Пахтакор” билан қишки йиғинда қатнашмоқда, асосий таркиб билан албатта. 

Неъматуллоҳ Рустамжонов, Сайфиддин Содиқов ҳам “Андижон”нинг Анталиядаги ўқув-йиғинида. 

Гап йиғин ўтказилмасин деганда эмас. Йиғин керак, у зарур. Аммо қишки тайёргарлик — бу футболчи учун мавсумнинг энг муҳим ва ҳал қилувчи босқичи ҳисобланади. Айнан шу даврда жисмоний пойдевор қўйилади, индивидуал камчиликлар устида ишланади, футболчи бутун йил давомида кўтара оладиган юклама аниқланади. Қолаверса, улар клубда Черан, Собирхўжаев, Алижонов, Насруллаев, Анзур Исмоилов, Искандеров каби номдор футболчилар ёнида рақобат қилмоқда яъни шунчаки йиғинда жамоани тўлдириш учун олиб юрилмаяпти. Бу футболчилар 14 ёки 15 эмас асосий жамоада ўрнини топишга курашаётган катта футболга ўтган йигитлар.

Клубда футболчи тизимли равишда юклама олади: машғулот, ўйин, тикланиш — барчаси аниқ режа ва ҳисоб-китоб асосида амалга оширилади. Терма жамоа эса клуб эмас. У 1–2 йиғин ичида футболчини тўлиқ шакллантириб, уни яна клубига “тайёр маҳсулот” сифатида қайтариб бера олмайди.

Бу ерда асосий савол туғилади: ўз клубида асосий таркиб учун курашаётган, янги мавсум олдидан жисмоний ва тактик тайёргарлик кўраётган футболчиларни январь ойида қандай қилиб яна икки марта “узиб олиш” мумкин?

Аслида тизим тескари ишлаши керак. Футболчи терма жамоага клубида тайёр бўлган ҳолда келиши лозим. Терма жамоа эса унинг ривожини тўхтатмаслиги, балки янада яхши планга олиб чиқиши керак бўлади.

Натижалар нимани кўрсатяпти?

Бу фикрни яқин ўтмишдаги мисоллар ҳам тасдиқлайди. 2023 йилги U-20 Осиё кубогидан кейин Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг аксарият футболчилари ўз клубларида ўрнини топишда қийналди. Бу ҳолатни фақат рақобат ёки психологик босим билан изоҳлаб бўлмайди.

Айниқса, диққатга сазовор жиҳат: турнирга чақирилмаган Беҳруз Каримов мавсумнинг иккинчи қисмида клубида очилди ва барқарор ўйин кўрсата бошлади. Бу тасодиф эмас. У қишки тайёргарликни тўлиқ клуби билан ўтказди, жисмоний ва тактик жиҳатдан мураббий талабларига мослашди. Аллақачон миллий жамоада дебют голини ҳам урди. 

Ҳамкасбимиз Николай Егоричев келтирган таҳлил эса муаммони янада ойдинлаштиради. 2022 ва 2024 йилги U-23 Осиё кубоклари ҳамда 2023 йилги U-20 Осиё кубоги қатнашчилари таҳлил қилинганда қуйидаги манзара юзага чиқди:

Ўзбекистон бу турнирларда Япония ва Жанубий Кореяни мағлуб этди, финалларга чиқди, чемпион бўлди. Лекин мусобақалардан кейин:

Ўзбекистондан Европа топ-лигаларида мустаҳкам ўрнашган футболчилар — фақат 2 нафар (Абдуқодир Ҳусанов, Аббос Файзуллаев);

Япониядан — 29 нафар;

Жанубий Кореядан — 14 нафар.

Япония ва Кореяда ёш футболчи биринчи навбатда клуб орқали ўсади. Терма жамоа эса бу жараёнга аралашмайди, уни тўлдиради. Бизда эса кўп ҳолатда терма жамоа йиғинлари клуб режасини парчалаб юборади. Натижада футболчи на клубда тўлиқ тайёргарлик кўради, на терма жамоада узлуксиз ривожлана олади.

Футбол физиологиясида қишки йиғин мавсумнинг энг муҳим 6–8 ҳафтаси ҳисобланади. Очиқ манбаларга кўра:

— футболчининг мавсум давомидаги жисмоний имкониятининг 60–70 фоизи айнан қишки йиғинда шаклланади;

— юқори интенсив юкламаларнинг 80 фоизи шу даврда берилади;

— кейинги мавсумдаги жароҳатлар хавфи ҳам айнан қишки тайёргарлик сифатига боғлиқ.

Клуб қишки йиғини — 8 ҳафта

Назорат ўйинлари — 10–15 та

Терма жамоа йиғини — 10–15, ундан ҳам кўпроқ

Футболчи бутун йилни йиғиндан йиғинга ўтиб ўтказади. 

Любинко Друлович даврида ОТЖнинг хорижда узоқ вақт йиғинлар ўтказилгани, Суперлига мураббийларидан бирининг “футболчимни 100 кун кўрмадим, уни таркибга қўя олмайман” деган гапи бежиз айтилмаган.  Мусобақалар ўз йўлига, унга эътироз йўқ. 

Хулоса

Терма жамоа учун йиғинлар керак. Бу баҳссиз. 

Лекин:

улар клублар билан аниқ мувофиқлаштирилган бўлиши шарт;

асосий таркибда ўрнини топишга интилаётган футболчи қишда асосий юкламани клубида олиши керак;

терма жамоа йиғинлари ривожлантирувчи, тўлдирувчи рол ўйнаши лозим.

Акс ҳолда, биз яна шу манзарани кўраверамиз:

Осиёда кучли, натижали, рақибларни ютадиган терма жамоа — аммо мусобақадан кейин юқори поғонага кўтарила оладиган футболчилар сони жуда кам.


Айтмоқчи бўлганим бундан клуб ҳам, терма жамоа ҳам зарар кўрмаслиги керак. Сих ҳам, кабоб ҳам куймасин. Иккиси ўртасида тизмли баланс бўлиши лозим.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
28 янв 13:44:03
Salah Muhammad
Биздан футболи юқори давлатларни кўриш керак шулар НИМА қилаетган бўлса шуни қилиш керак ўрганиш керак Бу ерда гап ёшлар ўсмиирлар ҳақида кетяпти баъзилар терма жамоа билан аралаштиряпти менимчаям муаллиф хақ
+1   
28 янв 11:15:55
Бахтиёр Ашуров
Abb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Салом. Муалиф тугри фикрларни билдирган, футболчилар уз клубида йегинларда иштрок этиши шарт булмаса клуб бу футболчидан вос кечади ва футболчи усишдан тухтаб к,олади бы клуб учун минус
Балки хақдирсиз. Лекин бизда бунақа қишги йиғинлар олдиндан бўлиб келган. Лекин термамизни бирорта ҳорижлик ёки махаллий мураббийлар рад этишмаган. Демак термамиз учун бу йиғин муҳим!
+1   
28 янв 10:52:15
TOMJIQ_OLOT
Албатта олдинга қадам бу.
+1   
28 янв 10:51:56
Akmalxon Saidov
Agar yigʼin oʼtkazmagan taqdirdaham bu sarflangan mablagʼlar kattalarni choʼntsgiga tushar edi biz halqga 1 tiyin foydasi yoq yigʼin oʼtkasayu oʼtkazmasa undan koʼra yigʼin oʼtkazgani yaxshi
   
28 янв 18:40:43
Жамшид Jamshid
,Хаqiqiy Kazim. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бир тийинга киммат пикр
Ха-ха-ха шилта пайдо булибдию
   
28 янв 18:11:42
,Хаqiqiy Kazim.
Жамшид Jamshid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу уйинчилари куриб кейинги жахон чемпионати армон буладиганга ухшиди
Бир тийинга киммат пикр
   
28 янв 14:44:43
Бахтиёр Ашуров
Abb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Терма жамоларни мурабий лари учун мухумдур лекин клуб мурабий ларичи УЗИ 1 ой к,олди мавсум бошланишига ёшлар эса жамоаси да усиши керак булмаса 1 1тийинга арзимайд ган лигонерлар жамоаларда купаяди ва бу милий лигамизга салбий тасмр килади еки тасир к,илмокда
Ҳар ким ўз фикнига эга. Майли омадийизни берсин!
   
28 янв 13:00:20
Abb
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу нарса жамоалар учун зарардир балки. Лекин шу пайтгача термамиз мураббийлар рад этишмадими. Демак термамиз учун бу муҳим йиғин!
Терма жамоларни мурабий лари учун мухумдур лекин клуб мурабий ларичи УЗИ 1 ой к,олди мавсум бошланишига ёшлар эса жамоаси да усиши керак булмаса 1 1тийинга арзимайд ган лигонерлар жамоаларда купаяди ва бу милий лигамизга салбий тасмр килади еки тасир к,илмокда
   
28 янв 12:49:46
FAQAT OLG'A
Assalomu aleykum vaziyat hammasiga to'gr'i baho berishga sabab bo'ladi unga ko'ra mundial oldidan terma jamoaga kul orasida qolgan cho'g' kabi kerakli o'yibchilarni qidirish topish kerak joyida o'rinbosar sifatida ko'rish futbolimizni va chempionatimizni bilmagan Kanavarro uchun kerak u mundialgacha nomzod qidiradimi yoki ularni kuzatadimi balki shular ichidan kimdurda Kanavarroga kerakli jihat bordur buni mundialda ko'ramiz
   
28 янв 12:37:23
Бахтиёр Ашуров
Abb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Этибор учун рахмат. Лекин шу ой махалий клубларимиз учун энг кераклий йегнлар булияпти 25~30 кунда чемпионат бошланади шунинг учун футболчилар уз клубларида булиш керак. Бу куп рок, ёшларга тегшли булмаса буларди урнини 1тийинга арзимайд ган легинерлар эгалайди чунки улар тема йегинида иштрок этмайди бу эса клуб учун жуда кулай.
Бу нарса жамоалар учун зарардир балки. Лекин шу пайтгача термамиз мураббийлар рад этишмадими. Демак термамиз учун бу муҳим йиғин!
   
28 янв 11:41:24
Реал75
ХОП, УНДА НИМА КИЛИШ КЕРАК, ЙИГИН УТКАЗИЛСА ХАМ ГАПИРИЛАДИ, ЙИГИЛМАСА ХАМ ГАПИРИЛАДИ. БАРАКАТОПГУРЛАР НИМА КЕРАК БОР ХОЗИР ШУ МАВЗУНИ, МАКСАД НИМА, КУЙИНГЛАР ТИНЧГИНА ЙИГИННИ УТКАЗИБ КЕЛСИН.
   
28 янв 11:35:10
Abb
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Балки хақдирсиз. Лекин бизда бунақа қишги йиғинлар олдиндан бўлиб келган. Лекин термамизни бирорта ҳорижлик ёки махаллий мураббийлар рад этишмаган. Демак термамиз учун бу йиғин муҳим!
Этибор учун рахмат. Лекин шу ой махалий клубларимиз учун энг кераклий йегнлар булияпти 25~30 кунда чемпионат бошланади шунинг учун футболчилар уз клубларида булиш керак. Бу куп рок, ёшларга тегшли булмаса буларди урнини 1тийинга арзимайд ган легинерлар эгалайди чунки улар тема йегинида иштрок этмайди бу эса клуб учун жуда кулай.
   
28 янв 11:16:58
Бахтиёр Ашуров
Abb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Салом. Муалиф тугри фикрларни билдирган, футболчилар уз клубида йегинларда иштрок этиши шарт булмаса клуб бу футболчидан вос кечади ва футболчи усишдан тухтаб к,олади бы клуб учун минус
Ва алайкум ас Салом!
   
28 янв 10:37:57
Abdusamat
Йиғин ўтқазмаса, нега йиғин ўтқазмади деб дод соласизлар, йиғин ўтқазса нега йиғин ўтқазди деб алжирайсизлар, тутуруқларинг борми ўзи?
   
28 янв 10:27:25
Бахтиёр Ашуров
Таминот яхши бўлса. Ҳар қанақа йиғинларни ўзига яраша фойдаси бор!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика