UZ

Тер Штеген Нойер билан алоқалари ҳақида гапирди Янгиликлар

Тер Штеген Нойер билан алоқалари ҳақида гапирди

«Барселона» посбони Марк-Андре тер Штеген «Бавария» кипери Мануэль Нойер билан муносабатлари яхши эканлигини айтди.

Аввалроқ, Тер Штеген Германия терма жамоасида кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабаб норозилигини билдирганди. 

«Футболда ҳамма имкон қадар кўпроқ ўйнашни хоҳлайди ва у ҳар қайси позицияга тегишлидир. Ҳеч қандай низо ёки тортишувлар бўлгани йўқ. Биз Мануэль билан ҳар куни гаплашиб турамиз, орамизда яхши, профессионал алоқалар мавжуд. Нойерда устунлик бор, шу боис мен кўпроқ меҳнат қилишим зарур. Германия биринчи рақамли бўлиш учун ишламоқдаман. Бу менинг бош мақсадим. Бироқ, бу бошқаларга алоқадор эмас», – дея қайд этган каталонияликлар дарвозабони. 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

+5   
09 окт 00:40:38
Akbarshoh Arsenal
Nemislar golkiperdan juda to‘q jamaode. Tasanno !
+2   
09 окт 07:29:24
Анвар Рахимов
Андреас Кёпке ҳал қилади кўпинча. У Германия термасининг дарвозабонларига масъул. Ўзиям кучли дарвозабон бўлган.
+1   
09 окт 09:34:56
Bekzat Erniyazov (FCB)
Нойер нинг устунлиги - бу унинг авторитети!
+1   
09 окт 00:46:09
Murodov M_13
Futbolda bunaqa tanish bilishchilik bo'lib turadi. Misol uchun. Babayan xam Nesterov o'rniga Lobanovni o'ynatavergan axmoq
   
09 окт 05:32:20
BEKSULTON
Menimcha ayni paytda Ter Shtegen Noyerdan ko'ra foydaliroq bo'lsa kerak Germaniya terma jamoasi uchun.
-1   
09 окт 07:17:35
Wolverhampton fun Djizzak
Аргентинадан 4та йеб узинга келдингми Лёв тулки билади нима килишни
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг