

Қандай кўрсаткич дейсизми? Ҳамюртимиз теннисчи қизлар ичида дунёда бўйи баландлардан бири ҳисобланади. Эътиборингизга дунёнинг бўйи баланд бўлган 10 нафар теннисчиси ҳақидаги мақоламизни тақдим этамиз.
10. Хелена Сукова

Баландлиги: 188 сантиметр
Туғилган санаси: 1965 йил, 23 февраль (Прага, Чехословакия)
Оғирлиги: 68 кг
Фаолияти: 1983-1998 йиллар
Ютуқлари: "Катта Дубулға" мусобақаларида 9 марта жуфтликда ва 5 маротаба микстда (аралаш жуфтликда) ғолиб бўлган. 1988 ва 1996 йилларда Олимпия ўйинларининг финалчиси. Ғолиб чиққан ва мағлубиятга учраган учрашувлари жуфтлик бўйича 752-220 (80,8%) ғалаба ва мағлубият. Ушбу кўрсатгич жуфтликда рекорд ҳисобланади. Жуфтликда дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси.
Рейтингдаги энг юқори ўрни: 4
9. Брендан Шульц Маккарти.
Баландлиги: 188 сантиметр
Туғилган санаси: 1970 йил, 28 декабрь (Хаарлем, Голландия)
Оғирлиги: 71 кг
Фаолияти: 1986-2008
Ютуқлари: "US Open-1995" финалчиси. Яккаликда 7 маротаба WТА мусобақасида ғолиб, жуфтликда эса маротаба ғалаба қозонган.
Рейтингдаги энг юқори ўрни: 9
8. Жоcелин Рай 
Баландлиги: 188 сантиметр
Туғилган санаси: 1991 йил, 20 февраль (Шотландия)
Оғирлиги: 59 кг
Фаолияти: 2009 йилда бошлаган.
Ютуқлари: Яккаликда бир маротаба ITD турнирининг ва жуфтликларда 11 та турнирда ғолиб бўлган. "Ҳамдўстлик ўйинлари-2011" (Деҳли) чемпиони.
Рейтингдаги энг юқори ўрни: 209
7.Мария Шарапова...
Мақоланинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифада ўқинг > > > Теннис. Мария Шарапова ва Оқгул Омонмуродовани нима боғлаб туради? (ТОП10)



