Тен Хаг яқин 2 ҳафтада жамоадан 4 футболчининг кетишини истамоқда
07 июл 2023 22:50
Янгиликлар
Тен Хаг яқин 2 ҳафтада жамоадан 4 футболчининг кетишини истамоқда
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг таркибдан 4 нафар футболчининг тезроқ кетишини истамоқда.
"The Independent" хабарига кўра, яқин 2 ҳафта ичида Харри Магуайр, Фред, Скотт Мактоминей ва Жейдон Санчо каби футболчилар "Манчестер Юнайтед"дан кетиши керак. Айни дамда Магуайрга "Вест Хэм" томонидан қизиқишлар бўлмоқда, манкунианликлар ҳимоячисини 50 млн фунтга баҳоламоқда. Бироқ Лондон клуби ҳимоячи учун 35 млн фунтдан кўп пул бермоқчи эмас.
Фред "Фулхэм"га, Мактомини эса "Вест Хэм" ҳамда "Ньюкасл"га керак бўлмоқда. Санчонинг "Тоттенхэм"га сотилиши вариантлари кўриб чиқилганди, шу орқали МЮ Харри Кейнни қўлга киритмоқчи бўлганди. Бироқ бу трансфер ишлари ҳам амалга ошмади.
Фикрлар