Тен Хаг Санчони МЮ'нинг асосий таркибидан хайдаб юборганидан афсусда эмас

Aziz Tukhtamuradov
8 дек 2023
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Жейдон Санчо борасидаги қарорини ўзгартирмаганини айтди.

Футболчи сентябрь ойидан бери жамоа асосий таркибида эмас. У оммавий тарзда мураббийнинг машғулотлар даражасидан норози эканлигини эълон қилган ва ўшандан бери майдонга тушмаган.

Тен Хагдан вазиятни ўзгартириш ҳақида сўрашди. Мураббий эса "Йўқ, мен бошқача йўл тута олмайман" деб жавоб берди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Telegraph