Тен Хаг Санчо омма олдида кечирим сўрашини кутяпти
09 окт 2023 20:15
Янгиликлар
Тен Хаг Санчо омма олдида кечирим сўрашини кутяпти
Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида Санчо ва МЮ устози ўртасида можаро юзага келган эди. Вингер "Арсенал"га қарши АПЛнинг 4-тур ўйинини (1:3) ўтказиб юборганди. Баҳсдан сўнг Эрик тен Хаг футболчи машғулотларда яхши таассурот қолдирмаганини айтган.
Санчо бунга жавоб тариқасида ижтимоий тармоқда қуйидаги гапларни ёзди: "Узоқ вақт ҳамма нарсага айбдор бўлдим - бу адолатсизлик. Машғулотларда жонимни бериб ишлайман, ўқиётганларингизга ишонманг. Бошқа сабаблар бўлгани аниқ". Кейинроқ пост ўчириб ташланди. 14 сентябрь куни футболчи асосий жамоа машғулотларидан четлатилди.
Маълумотларга кўра, тен Хаг Санчодан омма олдида кечирим сўраши кераклигини айтган, бироқ футболчи ҳали ҳам узр сўрагани йўқ.
Тен Хаг Санчони "Манчестер Юнайтед" таркибига қайтариши мумкин, аммо клубдагиларнинг фикрича, можародан бир ой ўтиб сўралган кечирим керакли эффектни бермайди.
Олдинроқ, Санчо қишда МЮни тарк этмоқчи эканлиги эълон қилинган эди.
Фикрлар