Тен Хаг МЮ ҳақида: "Бунча кўп жароҳатлар билан ҳеч бир жамоа яхши натижа кўрсата олмасди"
08 мар 2024 23:24
Янгиликлар
Тен Хаг МЮ ҳақида: "Бунча кўп жароҳатлар билан ҳеч бир жамоа яхши натижа кўрсата олмасди"
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг жароҳатларнинг жамоа ўйинига таъсири катта эканини айтиб ўтди.
"Бунча кўп жароҳатлар билан ҳеч бир жамоа яхши натижа кўрсата олмасди. Биз ўзимиздаги мавжуд футболчилар билан максимал натижага эришмоқдамиз. Мавсум давомида жуда кўп асосий ўйинчиларимиз бизга ёрдам бера олишмади.
Футболчиларимиз соғлом ҳолатда бўлган январь ва февраль ойларида биз жуда яхши ўйин кўрсатдик. Агар барча футболчилар сафда бўлганида бунданда яхшироқ натижа кўрсатган бўлардик.
Бизнинг лойиҳа барча ўйинчилар сафда бўлса, тўғри йўналишда агар давом этмоқда. Топ даражадаги футболда ғалаба биринчи ўринда туради. Ҳал қилувчи позицияларда жароҳатланган ўйинчилар бўлганлиги сабаб ўзимиз истаган услубда футбол ўйнай олмадик", -дейди Эрик тен Хаг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар