

"Хатоларга йўл қўйдик ва рақиб ҳужумларни якунлашда жуда аниқ ҳаракат қилди. Улар ажойиб ҳаракат қилишди. Сўзсиз "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эди. Биз эса буни қабул қилишимиз ва ўйинимизни кучайтиришимиз керак", — деди тен Хаг.
"Қизил иблислар" Англия чемпионатида уч турда 3 очко жамғарган ҳолда 14-ўринда боришмоқда.
МЮ кейинги ўйинини меҳмонда "Саутгемптон"га қарши ўтказади. Баҳс 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.



