Тен Хаг: "Челси"га қарши ўйин МЮ Роналдуга муҳтожлигини кўрсатди"

Mirjalol Normatov
23 окт 2022
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Челси"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

"Роналду гол уришни билади. У биз учун қадрли футболчи. Ҳар доим шундай бўлиб келган. Табиийки, унга мухтожмиз. Бу нарса "Челси"га қарши ўйинда кўринди. У бундай вазиятларни ҳал қила олади.

Ўйлайманки, ҳолат ҳақида етарлича гапира олдим. Келинг, энди ўйин ҳақида гаплашамиз. Жамоам яхши ўйин ўтказди, уларни мақтамасам бўлмайди.

10 кун ичида тўртинчи ўйинини ўтказаётган жамоангиз 87-дақиқада гол ўтказиб юбориб, 94-дақиқада ҳисобни тенглаштирдими, демак, жамоада характер бор. Биринчи бўлимни биз назорат қилдик, иккинчи бўлимда эса кўпроқ ҳимояда ўйнашимизга тўғри келди", - деди тен Хаг.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal