

"Мен доимо нимадандир норози бўлишим мумкин, аммо ўйинимиз ва натижадан мамнунман. Биз бунга лойиқ эдик. Дастлабки 30 дақиқада майдонда ажойиб ўйнадик.
Гол ўтказиб юбормаслигимиз ҳам мумкин эди, аммо биз ўша пайт "ўчиб қолдик". Ҳали яна бир неча қадам бор, биз тўғри йўналишда ҳаракатланяпмиз. Бу яхши жамоа бўлади ва лойиҳа ҳам яхши бўлади", - деди тен Хаг.



