Тен Ҳаг ўз услубида навбатдаги мағлубиятга изоҳ берди: “Ҳеч бир клуб биздагидек кўп муаммо ва жароҳатларга дош беролмайди”
31 дек 2023 08:03
Янгиликлар
Тен Ҳаг ўз услубида навбатдаги мағлубиятга изоҳ берди: “Ҳеч бир клуб биздагидек кўп муаммо ва жароҳатларга дош беролмайди”
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг “қизил иблислар”нинг АПЛдаги муваффақиятсизликлар сабабларини тушунтирди.
“Биз барқарор ва яхшироқ ўйнашимиз керак. Ўйин 90 дақиқа давом этади ва биз биринчи дақиқаданоқ ҳужумга ўтишимиз керак. Умид қиламизки, янги йилда кўплаб футболчилар қайтиб, жамоани кучайтиради.
Ҳеч бир клуб биздагидек кўп муаммо ва жароҳатларга дош беролмайди”,-деб фикр билдирди МЮ устози.
Маълумот учун, “Манчестер Юнатед” сўнгги олтита учрашувининг тўрттасида мағлуб бўлди. Жамоа бир йилдаги мағлубиятлари сони бўйича 51 йиллик антирекордни ҳам янгилашга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар