Темурхўжа Абдухолиқов: "Омад бизнинг томонда бўлди"

Mirjalol Normatov
17 авг 2019
Coca Cola Суперлигаси 17-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Насаф" - ёш футболчилардан ташкил топган ажойиб жамоа. Бугун улар яхши ҳаракат қилишди. Омад эса бизнинг томонда бўлди. Ҳудога шукур, муҳим ўйинда ғалабага эришдик.

- Статистикага қарайдиган бўлсак, бугун "Насаф" тўпни ушлаб туриш борасида "Локомотив"дан ўтиб кетди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Ҳар доимгидек бугун ҳам биз тўпни ўзимизда кўпроқ ушлаб туришни ният қилгандик. Тўғриси билмадим. Тўпни рақибларга топшириб қўйдик, буни тан оламан.

- Янги бош мураббий тактикасига кўникиш жараёни қандай кетмоқда?

- Унчалик қийин бўлмаяпти. Таркибда янги футболчилар бўлгани учун ҳозирда ўйинни шакллантириш борасида кичик қийинчиликлар бўлмоқда. Аммо бу ўтиб кетади. Бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, далда бўлиб келяпмиз.

- Сўнгги пайтларда кам гол урадиган бўлиб қолдингиз.

- Вазиятлардан фойдаланиш қийин бўлмоқда. Аммо ўйин сифатимиз унчалик ёмон эмас.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia