

Учрашувда "темирйўлчилар" ягона гол эвазига "аждарлардан" устун келди. Ушбу баҳсдан сўнг "Локомотив" клуби футболчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Насаф" жамоасига қарши жуда ҳам қийин учрашув бўлди, босим остида ўйин ўтказдик. Сўнгги ҳафтада жуда ҳам қийин бўлган учта баҳсни ўтказдик. "Насаф" бизга қараганда бироз тетикроқ кўринди. Бизда бироз чарчоқ аломатлари бор эди. Ўйин қийин бўлган бўлсада олдимиздаги вазифани бажардик. Ғалабада бутун жамоани ҳиссаси бор", - дейди "Локомотив" клуби футболчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов.
Жаҳонгир Сотволдиев


