UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Реал" футболчиси Африка Миллатлар Кубогида рекорд ўрнатди  0 08:57"Манчестер Сити" "Рома"дан ҳимоячи олиб келмоқчи  0 08:41Расман. Шаҳбоз Умаров "Бунёдкор" футболчиси  1 08:30"Машъал" етакчиларидан бири фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:59Скалони Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида: У ўзи қабул қилиши керак бўлган қарорни қабул қилсин  1 07:29U-23 Осиё кубоги. Бугун Эронга қарши ўйнаймиз  4 02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  0 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  0 02:02Африка Миллатлар кубоги. Марокаш ярим финалда!  1 01:25"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи  2 00:47Испания Суперкубоги финалини ким бошқаради?  2 00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  2 23:55А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1

Темурхўжа Абдухолиқов: "Машъал" ушбу мавсумда "кучли олтилик"ка киришга қодир" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Машъал" ушбу мавсумда "кучли олтилик"ка киришга қодир"

"Локомотив" тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


"Биринчи тайм жамоамиз учун қийин кечди. "Машъал" ҳимояда жуда зич ўйнади. Ҳар қандай жамоа учун бу каби ҳимояни ёриб ўтиш кўпгина муаммоларни келтириб чиқаради. Рақиб ўз жарима майдончаси олдида бизга деярли бўш ҳудудлар тақдим этмай ҳаракатланди. Бу нарса бизга етарлича қийинчиликлар туғдирди. Иккинчи таймда эса рақиб ҳам олдинга боришга интилди ва бизга бўш ҳудудлар пайдо бўлди. Шу боис учрашувнинг иккинчи бўлими нисбатан биз учун осонроқ ўтди. "Машъал" жуда яхши, исталган рақибга қаршилик қила оладиган жамоа. Менимча, бу жамоа бу мавсумда кучли олтиликка киради. Футболчи қачонки ўз ўйинидан қониқишни хосил қилса, ўйлшимча ўсишдан тўхташни бошлайди. Бугун бироз омад юз ўгирганини ҳисобга олмаса, қониқарли даражада ўйнадим деб ўйлайман. Бир қатор вазиятларда тўпни дарвоза тўрига бориб тушиши жуда қийин бўлди. Дарвоза тўсини ва бошқа вазиятларда гол киритиши чўзилиб кетди. Ўйин сўнггига келиб ниҳоят ўз мақсадимга эришганимдан хурсандман", - деди Темурхўжа Абдухолиқов. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика