UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  0 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  1 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  9 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  7 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  5 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  12 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5

Темурхўжа Абдухолиқов: "Кореяга қарши ўйин айрим футболчилар учун сўнггиси бўлиши мумкин" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Кореяга қарши ўйин айрим футболчилар учун сўнггиси бўлиши мумкин"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 сўнгги саралаш учрашувини Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу учрашув олдидан терма жамоамиз футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Барча кўрди, Хитойга қарши учрашувда бизга омад етишмади. Бунга ўзимиз айбдормиз, ҳеч қандай бахона қидириш шарт эмас. Ҳозир имкониятимиз бор. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Жанубий Кореяни мағлуб этсак мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз. Ушбу учрашув финалга тенг эканлигини бирча тушуниб турипти. Балким айрим футболчилар учун сўнгги учрашув бўлиши мумкин. 

Кореяга қарши жанговар ўйин бўлади, деб ўйлайман. Жанубий Корея терма жамоасини кучсиз деб айтмаган бўлардим. Чунки ҳар сафар бир хил бўлавермайди. Агарда жамоа футболчиларининг кайфияти аъло даражада бўлса дунёдаги энг кучли терма жамоани ҳам мағлуб этиб қўйиши мумкин. Шунинг учун Кореяга қарши учрашувдан олдин бир нарса деб бўламайди. Рақибларимизни заиф томонларини кўриб, ўрганиб чиқдик. Уларнинг камчиликлари жуда ҳам кўп. Ўшалардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов. 


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Муаллиф :
Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика