Темурхўжа Абдухолиқов дубль қайд этиб "Ал Сайлия"га ғалаба келтирди

Қатар Юлдузлар лигасида 26-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

"Ал Сайлия" ўз уйида "Ал Вакра"ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Мезбонлар таркибида Темурхўжа Абдухолиқов иккита голга муаллифлик қилди. Абдухолиқов учрашувда тўлиқ ўйнади, Санжар Шоаҳмедов эса 62-дақиқада захирадан майдонга тушди. 

26та учрашувдан 31 очко тўплаган "Ал Сайлия" 14 жамоа орасида 8-ўринда бормоқда.


Қатар Юлдузлар лигаси. 26-тур
"Ал Сайлия" - "Ал Вакра" 3:1
Голлар:
Темурхўжа Абдухолиқов 24, 85, Муҳаммад Муттазер 63 - Аҳмад Фадел 38




Манба: championat.asia