Темур Турдиев: "Арал Самали"ни босқичма-босқич Суперлигага олиб чиқишни ният қилганмиз"

Aslanov Jasurbek
14 июн 2021
Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Арал Самали" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Темур Турдиев фикрларини билдириб ўтди.





"Бу ўйинга икки жамоа ҳам пухта тайёргарлик кўргани билинди. Бизнинг йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди. Майдонда борларини ташашгани учун раҳмат айтаман. Рақиб майдонида дуранг адолатли натижа бўлди, дея оламан. 

Асосий ўйинчиларимизнинг захирада қолгани тактика билан боғлиқ. Уларни захирадан тушириб ўйинни кучайтиришни режалаштиргандик. Учрашувда ҳисобни "Хоразм" очганига қарамасдан, мувозанатни тиклай олдик. Ўйинни сурати дурангга қараб кетаётганди. Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик. 

Жорий йилда молиявий ҳолатимиз яхши. Раҳбарият қўллаб-қувватламоқда. Футболчиларни олдида қарздорлик йўқ. Юртбошимиз мавсум бошида келиб далда бериб кетдилар. Насиб қилса босқичма-босқич жамоани Суперлигага олиб чиқамиз. Трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтириш режаларимиз бор",- дейди Темур Турдиев. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia