

Аниқроқ айтилса, ЎФА Бош ҳаками Т.Н.Тўхтасинов ЎФA интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 2021 йилги футбол мавсумида ҳакамлик қилишдан четлатилган ва 10 000 000 (ўн миллион) сўм жаримага тортилган эди. Демак, унинг дисквалификация муддати ниҳоясига етиб улгурган.
Маълумот учун, Темур Тўхтасинов 26 январь куни ўтказилган "Пахтакор" ва "Янгиер" жамоалари ўртасидаги назорат учрашувини бошқариб борди. Аммо ҳар икки клуб матбуот хизмати бу ҳақда маълумот бермаган.



