

"Ушбу нуфузли мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Саралаш босқичида муносиб қатнашиб, ғолиб бўлган жамоалар бу ерга ташриф буюрган.
Гуруҳимиздаги барча рақиблар - ҳурматга сазовор. Умид қиламанки ушбу мусобақада Осиёнинг бўлажак футбол юлдузларини кашф қиламиз.
Ўзбекистон ушбу мусобақага тайёр. Жамоа таркибида жароҳатланганлар йўқ.
Биринчи рақибимиз - Таиланд. Мен мураббийлик фаолиятим давомида кўп бора ушбу юрт жамоалари билан тўқнаш келганман. Ушбу давлатда сўргги йилларда футбол анча ривожланди ва ҳамон ривожланиб бормоқда. Таиландга қарши ўйинда ижобий натижадан ташқари чиройли ўйин билан мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз" - дейди мураббий.



