UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  11 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  14 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0

Темур Олимхўжаев: "Кейинги учрашувларда ҳимояда тартиблироқ ўйнаймиз" Янгиликлар

Темур Олимхўжаев: "Кейинги учрашувларда ҳимояда тартиблироқ ўйнаймиз"

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати D гуруҳи, 1-тур доирасидаги Ўзбекистон - Таиланд учрашуви якунлангач, матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда иштирок этган Темур Олимхўжаев Ўзбекистон 5-3 ҳисобида Ўзбекистоннинг ғалабаси бидан тугуган учрашув хақидаги фикрлаии билан ўртоқлашди:

"Натижа ижобий бўлишига қарамай, бугунги ўйиндан қониқмадим. Бугун ўйин аввалидаёқ гол ўтказиб юбордик ва бу ўйин учун ишланган режаларни ўзгартириб юборди. Бу биринчи учрашув бўлгани сабаб йигитлар бироз ҳаяжонланди.

Иккинчи бўлимда ўйинимиз нисбатан яхшироқ бўлди. Танаффусда йигитларга ҳаяжонни босиб олиб, совуққонроқ ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидладик. Ҳимояда йўл қўйишимиз лозим бўлмаган хатолар қилдик ва шунинг оқибатида учта гол ўтказиб юбордик.

Расул Йўдошев? У сизни ҳайратга солган бўлсада, шуни айтишим мумкинки, у бугун ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этмади. У жуда иқтидорли футболчи. Бугун у ўзини 50 фоизга намойиш қилди, холос.

Яманнинг ўйинини томоша қилганим йўқ. Биз ўз ўйинимизга ҳозирланаётгандик. Бу ўйинни кўриш учун ёрдамчиларимни юбордим. Улар ўйинни кузатиб боришди. Учрашув видеосини томоша қилиб, рақибни ўрганиш учун вақт бўлади. Кейинги ўйинларда жамоа ҳимояда анча тартибли ўйин кўрсатиши йўлида иш олиб борамиз" - дейди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика