Темур Мамасидиқов: "Танаффус вақтида Тимур Кападзе бизга жуда катта мотивация берди"

Narzulla Saydullayev
29 мар 2021
28 март куни Ўзбекистон Про лигаси доирасида 2-тур учрашувлари ўтказилди.

Тошкентда "Олимпик" жамоаси ўз уйида "Оқ-тепа" клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг биринчи голи муаллифи ва ўйин давомида яхши ўйин кўрсатган Темур Мамасидиқов баҳсдан сўнг сайтимизга интервью берди.

— Темур ака, Про лигадаги илк ғалаба билан табриклаймиз. Дастлаб ўйин ҳақида фикрларингиз...

— Биз жуда ҳам кўп руҳий тайёргарлик кўрдик. Ўтган турдаги дурангдан кейин ғалаба қозониш бу яхши. Менимча, ўйинга руҳий жиҳатдан тайёрлигимиз эвазига ғалаба қозондик.

— 1-бўлимда жамоа кўп бора яхши ҳужумлар қилди, лекин улардан фойдалана олмади. 2-бўлимда эса вазиятлардан яхши фойдаланилди. Танаффус вақтида бош мураббий қандай кўрсатмалар берди?

— Танаффус вақтида мураббий бизга жуда катта мотивация берди. "Бу бизнинг ўйин, ютиш керак", деди. Вазиятлардан фойдалансак, ўйинимиз очилиб кетишини айтиб ўтди. Ва биз вазиятлардан унумли фойдаландик.

— Жамоада ҳамма футболчи ёш, шунингдек, турли хил жамоалардан келган. Жамоада ички ҳолат қандай?

— Ички ҳолат жуда ҳам ажойиб. Шароит ҳам зўр. Бизни ҳозирдан Олимпиадага тайёрлашмоқда. Клуб ҳам шунинг учун очилди.



Оғабек Самисов ёзиб олди


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia