UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  1 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  22

Темур Кападзе: “Мен ҳеч қачон терма жамоада статистика учун ўйнамаганман” Янгиликлар

Темур Кападзе: “Мен ҳеч қачон терма жамоада статистика учун ўйнамаганман”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 сўнгги 3-саралаш босқичида ўз гуруҳида 4 учрашув ўтказиб 9 очко жамғарган ҳолда иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Биз Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп тепган терма жамоамизнинг собиқ футболчиси Темур Кападзе билан мундиал саралаши ҳақида суҳбатлашдик.

-  Тўғрисини айтиш керак, ушбу босқичда кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Буни гуруҳдаги 3 та ўйин ҳам кўрсатиб турибди. Эрон терма жамоасига қарши учрашувга келадиган бўлсак, менимча, биз биринчи бўлимда кўплаб вазиятларда курашларни бой бердик. Ўша куни терма жамоамизнинг ўйини умуман ўхшамади. Бунга форслар ҳам сабаб бўлди. Тўғри, охирги пайтда ҳужум чизиғимиз анча сустлашиб қолган. Балки, Игорь Сергеев ўз спорт формасида эмасдир. Лекин ҳозир терма жамоага жалб қилинган ичида бошқа ҳужумчи йўқ. Александр Гейнрих иккита ўйинда ғалабага катта ҳисса қўшди. Сариқ карточкаси 2 тага етгани боис Хитой терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушмади. Лекин терма жамоада унга ўхшаган тажрибали футболчилар бор. Хитойга қарши ўйинда улар ўзларини кўрсатишди ва биз ғалабани нақд қилдик.

-  Сиз Хитой терма жамоасига қарши кўп ўйин ўтказгансиз. Ҳозирги таркиби билан олдинги таркибини солиштирганда қайси бири кучли деб ҳисоблайсиз?

-  Очиғи, ҳозирги таркибда кимлар тўп тепаётганини билмайман. Лекин сўнгги ўйинларда Хитой терма жамоасида ҳам муаммолар борлиги кўриниб турибди.

-  Сиз терма жамоада 119 та ўйин ўтказгансиз. Сервер Жепаров бу рекордни янгилади.

-  Мен ҳеч қачон терма жамоада статистика учун ўйнамаганман. Мен учун терма жамоамизнинг ғалабаси ҳар доим биринчи ўринда турган. Агарда статистикага эътибор қаратганимда, ҳозир ҳам терма жамоа сафида тўп тепаётган бўлар эдим. Сервер Жепаровга келадиган бўлсак, албатта, бундан хурсандман. Унга омад тилайман.


-  Сиз фаолиятингизда ҳеч қачон қизил карточка олмагансиз, тўғрими?
-  Албатта, сариқ карточкани исталган футболчи олиши мумкин. Аммо фаолияти давомида қизил карточка олмаган футболчилар кам учраса керак. Бу ҳам ўзига яраша ижобий статистика.

-  Айни дамда терма жамоамизнинг имкониятлари ҳақида нима дея оласиз?

-  Хитой терма жамоасини мағлуб этганимиздан сўнг имкониятларимиз анча яхшиланди.

-  Кейинги турда Жанубия Корея терма жамоаси меҳмони бўламиз...

-  Жанубия Кореяга қарши учрашув жуда ҳам қийин бўлади. Лекин улар билан ўйнаса бўлади. Олдинда яна бир нечта ўйинлар бор. Хитой билан бўлган ўйин биз учун жуда ҳам муҳим эди. Бу ўйинда ғалаба қозониб 3 очкони қўлга киритдик. Жанубия Корея ҳар доим  кучли бўлган.  Ўйлайманки, терма жамоамиз ушбу учрашувда яхши ҳаракат қилса, сафардан ижобий натижа билан қайтса бўлади.

-  Биламизки, сиз Филиппинга қарши ўйинни тв орқали шарҳлагансиз. Сиз учун учрашувни 90 дақиқа шарҳлаш қийин бўлмаганми?

-  Тўғрисини айтсам, илк маротаба шарҳлаш қийин бўлган. Лекин 90 дақиқа майдонда тўп тепиш ундан ҳам қийин. Чунки бу жуда катта меҳнат  талаб этади. Айтмоқчиманки, ҳар бир соҳани ўз қийинчиликлари бор.

-  Бизда хорижлик легионер футболчилар кераклича топилади. Легионер футболчи маҳаллий футболчидан бир бош баланд бўлиш, керак, аслида. Лекин чемпионатимизда ҳаракат қилаётган легионерлар маҳаллий футболчи билан бир хил савияда ҳаракат қилаётгандек...

-  Албатта, легионер футболчи маҳаллий футболчидан бир бош баланд бўлади. Агар сиз бошқа мамлакат чемпионатида легионер сифатида ҳаракат қилаётган бўлсангиз, хар бир ўйинда сизга бошқача кўз билан қарашади. Қайсидур жамоа раҳбарияти четдан легионер футболчини катта маблағ эвазига клубга жалб этса, албатта ундан катта натижани талаб қилишади. Бизнинг клубларимизда ҳаракат қилаётган легионерлар у даражада катта маблағ эвазига келишмаган ва уларга қўйиладиган талаблар ҳам юқори эмас. Энди, албатта, имкониятдан келиб чиқиб легионерлар жалб қилинади. “Локомотив”да Махарадзе, “Насаф”да Геворкян. Улар яхши легионерлар. Агар ёмон легионер бўлишганида, уларни бир йилиёқ жавоб бериб юборишарди. Уларнинг ўз жамоасига фойдаси тегяптики, шу кунгача ўз жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келишмоқда. Геворкян ҳам деярли ўзбек бўлиб кетди (кулиб). Махарадзе ҳам неча йилдан бери Ўзбекистонда яшаяпти. Менимча, ўзбек тилини ҳам билишса керак. Неманья Яничич ҳам, мана, иккинчи йилдирки, жамоамиз сафида тўп тепяпти.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика