UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  23 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  5 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  4 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  108 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Темур Кападзе: “Бугун стадионга ташриф буюриб, бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтамиз” Янгиликлар

Темур Кападзе: “Бугун стадионга ташриф буюриб, бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтамиз”

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги 1-тур доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ва Туркманистон жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда бўлажак Олимпиячиларимиз бош мураббийи Темур Кападзе ва Ҳожимат Эркинов иштирок этиб, ғалаба ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

“Ўйин қийин бўлишини билар эдик. Биринчи учрашув доим шунақа бўлган. Энг муҳими ғалаба қозондик. Бу билан ҳаммани табриклайман. Ўйин давомида кўп имкониятлар бўлди. Кўп вазиятларда бизга гол етишмади. Туркманистон яхши ҳимоялана олди. Айниқса, уларнинг дарвозабони анча вазиятда аъло даражада ҳаракат қилди”, – дея таассуротлари билан улашди Т.Кападзе.

“Бутун халқимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Туркманистон кучли ҳимояланди, вазиятларимиздан фойдалана олганимизда, йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлар эдик”, – деди Ҳожимат Эркинов.

– Барча жамоаларда биринчи ўйинда  кучли ҳаяжон сезилади. Ўйин олдидан уни енгиш учун руҳий ҳолат бўйича кўрсатма берилганмиди?

– Бу нормал ҳолат. Айниқса, ёшларда кўп учраб туради. Бунақа савиядаги мусобақада бу табиий. Кўриб турганингиздек, мухлисларнинг ҳам кўплиги ҳаяжонни кучайтирди. Бугун стадионга ташриф буюриб, бизни қўллаб турган минглаб томошабинларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. (Т.Кападзе)

– Жалолиддов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Аҳволи қандай?

– Бу жароҳат эмас, чарчоқ аломати деб ўйлаяпмиз. Кўп ҳаракат қилганидан унда томир тортишиш ҳолати кузатилди. Яна бугун шифокорлар билан унинг аҳволини яхшилаб кўриб чиқамиз. (Т.Кападзе)

– Бугун стандарт вазиятлардан фойдаланишда иш юришмади. Кейинги ўйинларгача бу хатолар устида ишланадими?

– Бу борада машғулотларда анча ишлаганмиз. Кўрганингиздек, рақиб жамоа ҳам кучли ҳимоя билан ҳужум ва пасларимизни бартараф этди. Кейинги ўйинларда комбинациялар самарасини беришига ишонаман. (Т.Кападзе)

– Кейинги учрашув ҳақида . . .

– Қатар ва Эроннинг ўйинларини ўрганиб чиқдик. Бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Жамоага бошқа клубдан янги қўшилган йигитлар билан олдинга қўйилган вазифани уддалаймиз.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика